Эронда Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди

Эроннинг 20 та компанияси раҳбарлари билан қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Эрон пойтахти Теҳронда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган бизнес-форум бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Таъкидланишича, Эроннинг 20 та компанияси раҳбарлари билан фармацевтика, тиббий асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, кимё ва тўқимачилик саноатлари, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эрон Ислом Республикасида бўлиб турибди. Ташриф давомида Саидов Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди.