Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

Бугун фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Қолган ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11-13 даража илиқ, кундузи +15-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10-15 даража илиқ, кундузи +20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10-15 даража илиқ, кундузи +13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10-15 даража илиқ, кундузи +17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5-10 даража илиқ, кундузи +12-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳидисалари юзаг келиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Ҳарорат кечаси ва кундузи +6-11 даража илиқ бўлади.