ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Тошкент иссиқлик электр марказида қуввати 505,6 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Қайд этилишича, айни кунларда қуёш панелларини ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари бошлаб юборилган.
На Ташкентской ТЭЦ строится солнечная фотоэлектрическая станция
© Министерства энергетики Республики Узбекистан
Мазкур станция фойдаланишга топширилгач, йилига 1 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида йилига 100 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
На Ташкентской ТЭЦ строится солнечная фотоэлектрическая станция
© Министерства энергетики Республики Узбекистан
Маълумот учун, 2022 йилда жами сиғими 2400 литр бўлган 12 та қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилган бўлиб, йилига 77 Гкал иссиқлик энергияси иқтисод қилинмоқда.
На Ташкентской ТЭЦ строится солнечная фотоэлектрическая станция
© Министерства энергетики Республики Узбекистан
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида қўшимча ишлар бажарилиши маълум қилинганди. Унга кўра, шаҳарда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади.