ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Россиянинг “Лукойл” компанияси қўшма лойиҳалар самарадорлигини оширишга келишиб олди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Жума куни Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев “Лукойл” компанияси вакиллари, Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқининг энергетика сиёсати ва энергия самарадорлиги қўмитаси раиси Вагит Алегперов билан учрашди.
Йиғилиш иштирокчилари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келгуси режаларни муҳокама қилишган.
“Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мавжуд лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни босқичма-босқич кучайтиришга келишиб олдилар”, — дейилади вазирлик хабарида.
Учрашувда томонлар “табиий газга узлуксиз талабни таъминлаш, халқаро тажриба асосида энергетика соҳасида қулай рақобат муҳитини яратиш” чора-тадбирларига тўхталди.
“Лукойл” компанияси айни пайтда Ўзбекистон билан иккита умумий лойиҳа – “Қандим-Хаузак-Шоди” ва Ҳисор бўйича ишламоқда.
“Лукойл” Ўзбекистондаги асосий Россия инвесторларидан бири ҳисобланади. Унинг мамлакатдаги барча лойиҳаларга жами сармояси 10 миллиард доллардан ошди.