https://sputniknews.uz/20230311/ozbekiston-va-lukoyl-qoshma-loyihalar-samaradorligini-oshirishga-kelishib-oldi-32805034.html
Ўзбекистон ва “Лукойл” қўшма лойиҳалар самарадорлигини оширишга келишиб олди
Ўзбекистон ва “Лукойл” қўшма лойиҳалар самарадорлигини оширишга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Йиғилиш иштирокчилари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келгуси режаларни муҳокама қилишган.
2023-03-11T13:11+0500
2023-03-11T13:11+0500
2023-04-05T18:44+0500
иқтисод
ўзбекистон
ҳамкорлик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/119/97/1199755_0:0:3077:1731_1920x0_80_0_0_9658f6061976320e9c2cd15904adec69.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Россиянинг “Лукойл” компанияси қўшма лойиҳалар самарадорлигини оширишга келишиб олди, деб ёзмоқда РИА Новости.Жума куни Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев “Лукойл” компанияси вакиллари, Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқининг энергетика сиёсати ва энергия самарадорлиги қўмитаси раиси Вагит Алегперов билан учрашди.Йиғилиш иштирокчилари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келгуси режаларни муҳокама қилишган.Учрашувда томонлар “табиий газга узлуксиз талабни таъминлаш, халқаро тажриба асосида энергетика соҳасида қулай рақобат муҳитини яратиш” чора-тадбирларига тўхталди.“Лукойл” компанияси айни пайтда Ўзбекистон билан иккита умумий лойиҳа – “Қандим-Хаузак-Шоди” ва Ҳисор бўйича ишламоқда.“Лукойл” Ўзбекистондаги асосий Россия инвесторларидан бири ҳисобланади. Унинг мамлакатдаги барча лойиҳаларга жами сармояси 10 миллиард доллардан ошди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/119/97/1199755_346:0:3077:2048_1920x0_80_0_0_7c02216b5157e52410caffbc60e68a84.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия ҳамкорлик
ўзбекистон россия ҳамкорлик
Ўзбекистон ва “Лукойл” қўшма лойиҳалар самарадорлигини оширишга келишиб олди
13:11 11.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Йиғилиш иштирокчилари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келгуси режаларни муҳокама қилишган.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Россиянинг “Лукойл” компанияси қўшма лойиҳалар самарадорлигини оширишга келишиб олди, деб
ёзмоқда РИА Новости.
Жума куни Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев “Лукойл” компанияси вакиллари, Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқининг энергетика сиёсати ва энергия самарадорлиги қўмитаси раиси Вагит Алегперов билан учрашди.
Йиғилиш иштирокчилари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келгуси режаларни муҳокама қилишган.
“Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мавжуд лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни босқичма-босқич кучайтиришга келишиб олдилар”, — дейилади вазирлик хабарида.
Учрашувда томонлар “табиий газга узлуксиз талабни таъминлаш, халқаро тажриба асосида энергетика соҳасида қулай рақобат муҳитини яратиш” чора-тадбирларига тўхталди.
“Лукойл” компанияси айни пайтда Ўзбекистон билан иккита умумий лойиҳа – “Қандим-Хаузак-Шоди” ва Ҳисор бўйича ишламоқда.
“Лукойл” Ўзбекистондаги асосий Россия инвесторларидан бири ҳисобланади. Унинг мамлакатдаги барча лойиҳаларга жами сармояси 10 миллиард доллардан ошди.