Янги Тошкент шаҳарчаси қаерда қурилиши маълум бўлди

Янги Тошкент шаҳарчаси Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудида барпо этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Тошкент яқинида 800 минг кишига мўлжалланган Янги Тошкент шаҳарчаси қурилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган қурилиш лойиҳалари тақдимотида маълум бўлди.
Янги Тошкент шаҳарчаси лойиҳасига кўра, 800 минг аҳолига мўлжалланган шаҳарча Тошкентнинг шарқий қисмида, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудида барпо этилади.
Биринчи босқичда 6 минг гектарда бунёдкорлик ишларини амалга ошириш режалаштирилган, истиқболли қурилиш ҳудудлари, янги шаҳар билан пойтахтни бирлаштирувчи асосий йўллар схемалари ишлаб чиқилган.
Шаҳарча янги маъмурий ва иқтисодий марказ бўлади, у ерда вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, театр, кутубхона, меҳмонхоналар, турар жой бинолари, боғлар ўрин олади.
Яшил ҳудудлар 363 гектарни ташкил қилиши кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства Нового Ташкента, комплекса Имама Бухари и ряда других объектов.