ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзиньпин учинчи муддатга қайта сайланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши депутатларининг овоз бериш натижаларига кўра, Си Цзиньпин бир овоздан учинчи беш йиллик муддатга Хитой раиси лавозимига қайта сайланди.
Давлат раҳбари сайлови бугун эрталаб Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши 14-сессиясининг учинчи ялпи мажлисида яширин овоз бериш йўли билан бўлиб ўтди.
"Си Цзиньпин учинчи муддатга сайланган биринчи Хитой Раиси бўлди", дейилади хабарда.
Мамлакатнинг амалдаги раҳбари биринчи марта ХХР раиси лавозимига 2013 йил 14 март куни ХХР 12-сессиясида сайланган, 2018 йил 17 мартда эса ХХР 13-сессиясида у қайта сайланган эди.