Конституциявий суд референдум ҳақидаги қарорни 13 март куни кўриб чиқади

Конституциявий суд референдум ҳақидаги қарорни Ўзбекистон Конституциясига мувофиқлигини 13 март куни кўриб чиқади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Конституциявий суд Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича референдумини ўтказиш ҳақидаги қарорини Ўзбекистон Конституциясига мувофиқлигини 13 март куни кўриб чиқади.
- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарорининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг очиқ суд мажлиси 2023 йил 13 март куни бўлиб ўтиши белгиланди, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Олий Мажлис депутатлари 10 март куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини қабул қилишган эди. Мажлис якунида, шунингдек депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Конституция тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича Референдум 2023 йил 30 апрел, якшанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.