Ўзбекистон Конституциясига оид референдум 30 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда

Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумни 30 апрель куни ўтказиш таклиф этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Конституция тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича Референдум 2023 йил 30 апрел, якшанба куни ўтказилади. Бу ҳақда Олий Мажлисда бўлиб ўтаётган Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида маълум қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган ялпи мажлисда Конституция тўғрисидаги қонун лойиҳасини референдумга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.
Унда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумни 30 апрель куни ўтказиш таклиф этилди.
"Депутатлар томонидан Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум санасини 2023 йил 30 апрель деб белгилаш ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг референдумни ўтказиш тўғрисидаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг хулосасини олиш тўғрисидаги масала ҳам қўллаб-қувватланди", дейилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабарида.