АҚШ Киев учун камикадзе учувчиларни тайёрламоқда

МиГ-29ларини АҚШнинг AIM-120 ракеталари билан жиҳозлаш Украина Ҳаво кучларининг ғалаба имкониятини оширмайди, чунки Россия самолётлари ундан икки баравар кучли ракеталар билан жиҳозланган. Бунда аксарият УҲК учувчиларининг фақат битта парвоз имконияти бўлади холос.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Вашингтон Киев режимига НАТОнинг зарба берувчи самолётларини етказиб бериб таваккал қилмайди. Украина армиясининг ҳаво кучларидаги эҳтиёжини АҚШ турли давлатлардан сотиб олинган ишлатилган МиГ-29 қирувчи самолётларини американинг “ҳаво – ер” ва “ҳаво – ҳаво” туркумидаги ракеталари билан жиҳозлаш орқали ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши расмий вакили Жон Кирби хабар беришича, АҚШнинг Аризонадаги ҳарбий-ҳаво базасида украиналик учувчиларнинг малакасини ошириш F-16 ни бошқаришга тайёргарлик эмас, балки Американинг юқори аниқликдаги ракеталарини МиГ қирувчи самолётларига ўрнатиш имкониятларини баҳолашдан иборат. Вашингтон Киевга НАТО самолётларини етказиб беришга ҳали эрта деб ҳисоблайди, бироқ Конгресс украиналик авиаторларни Американинг F15 ва F16 қирувчи самолётларини бошқаришни ўргатиш учун 2022 йил июлида 100 миллион доллар ажратиб бўлган эди. 6 март, душанба куни АҚШда УҚКнинг дастлабки икки учувчисининг “ноаниқ” машғулотлари бошланди.

Украина президенти Владимир Зеленский америка F-6 қирувчи самолётларини жанг майдонида Украина ғалабасининг калити деб ҳисоблайди. Россия Мудофаа вазирлигининг статистик маълумотлари эса Ғарбдан Украинага ҳужум самолётлари етказиб беришнинг маънисизлигидан далолат беради, чунки бир йил ичида УҚКнинг 400 га яқин самолёти ва 200 дан ортиқ вертолёти йўқ қилинди.

Россия Бош штаби маълумотларига кўра, махсус операция бошида (2022 йил 24 февраль) Украина Ҳарбий-ҳаво кучларида атиги 152 та самолёт бўлган. Шу жумладан, 85 та барча турдаги қирувчи самолётлар. Бинобарин, УҚКнинг йўқ қилинган 400 та самолётининг 250 таси - АҚШ пулига асосан бутун дунё бўйлаб йиғилган СССР ва Россияда ишлаб чиқарилган МиГ-29, Су-27, Су-24 ва Су-25 самолётларидир.
Америка ракетасини интеграция қилиш учун айнан МиГ-29 танлангани бежиз эмас. Бу тўртинчи авлод фронт қирувчи самолёти бўлиб, бошқариладиган ракеталар ва борт замбарагидан ўқ узиш билан барча турдаги ҳаво нишонларига зарба беришга қодир.
Максимал тезлиги соатига 2400 км. Баландлиги–18000 метр. Узоқлик масофаси –2100 км. Жанговар юк кўтариши –3 тоннагача. МиГ-29 – энг кенг тарқалган совет қирувчи самолётиларидан бири бўлиб, у турли хил модификацияларда 1600 донадан ортиқ ишлаб чиқарилган.
МиГ-29 самолётлари расман 29 та давлат қуролли кучлари сафида бор, жумладан Украинада ҳам. Мисол учун, Совет меросидан Польшада 50 дан ортиқ МиГ-29 қолган ва Варшава Киевга ҳаммасини беришга тайёр. Руминияда 24 та МиГ самолёти бор. Аввалроқ АҚШ Молдовадан 21 та МиГ-29 сотиб олган эди.
Венгриянинг 28 та ва Болгариянинг 12 та МиГ-29 самолётларининг тақдири номаълум. Март ойи бошида Словакия Украинага 10 та МиГ-29 қирувчи самолётини топширишга тайёрлигини билдирган эди. Осиё ва Африка мамлакатлари ҳаво кучлариниҳисобга олмаган тақдиримизда ҳам, АҚШ томонидан “сотиб олиши” ёки Украина учун алмаштириши мумкин бўлган жами 140 га яқин МиГ-29 самолётлар йиғилмоқда.
МиГ-29 қирувчи самолётларининг (шунингдек, Су-25 фронт бомбардимончилари ва Су-25 ҳужумчи самолётларининг) техник тайёргарлигини тиклаш муаммоларини Шарқий Европадаги “МиГлар” ва “Сухойлар”ни таъмирлаш борасида асосий база бўлган Полшадаги №2 Wojskowe Zakłady Lotnicze давлат самолёт таъмирлаш заводи ҳал қилиши мумкин. Эслатиб ўтаман, Львов авиация заводи Россия МҲО бошидаёқ ракета ҳужуми билан “йўқ қилинган”.

Украина “камикадзе” лари

УҚК учувчилари F-16 ва F-15 қирувчи самолётларини қайта ўрганиши учун неча ой ёки йиллар керак бўлиши – муҳокама қилинадиган мавзу. Украина "ас"ларининг ҳаво жангида ҳеч бўлмаганда битта ғалабасини тасдиқловчи далилларнинг йўқлиги – мулоҳаза учун маълумотдир. Россиянинг олтита самолётини ёлғиз ўзи уриб туширган “Киев арвоҳи” шунчаки Украина ОАВ нинг уйдирмаси бўлиб чиқди.
Махсус ҳарбий операция ҳудудида Россия хаво-космик кучлари қирувчи самолётларининг (Су-57, Су-35С, Су-30СМ) устунлиги сўзсиздир. Украинанинг Су-27 ва Су-24 самолётларини Р-37М “ҳаво – ҳаво” ракеталари ёрдамида 200 км дан ортиқ (НАТО учун бу жуда узоқ) масофадан туриб йўқ қилинганлиги ҳатто Британия манбалари томонидан ҳам тасдиқланмоқда.

Американинг зарба бериш масофаси 180 км бўлган AIM-120 “ҳаво – ҳаво” ракеталари билан жиҳозлаш Украина МиГ-29ларининг ғалаба қозониш имкониятини оширмайди. Аввалроқ америкалик мутахассислар МиГ-29 самолётига радиолокацияга бардошли бўлган AGM-88 HARM ракеталарини ўрнатган эди, лекин бу Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида кучлар мувозанатини ўзгартирмади.

Вашингтон Киев режимини Американинг F -16 қирувчи самолётлари билан таъминлашда иккиланиб турибди. Бу хавфсирашнинг сабаби, кўп жиҳатдан, АҚШ-Россия ўртасидаги тўғридан-тўғри зиддиятнинг кучайиши эмас, балки Россия қуролларининг технологик устунлигидир. Американинг энг илғор AIM-120 “ҳаво – ҳаво” ракеталари Россиянинг Р-37М ракеталарига (400 км гача) қараганда икки карра кучсизроқ. Р-37М ракеталари, шунингдек, гипертовушли – 6 Мах ёки 7192 км/ соат тезликда учади, ишга туширилгандан сўнг 3-4 дақиқада узоқ масофадаги нишонига етиб бора олади. Юқори аниқликдаги AIM-120 ракеталари ҳеч қандай вазиятда УҚК қирувчиларига ёрдам бермайди (МиГ-29, F-16 ёки F-15). Шу сабабли, АҚШда арзон нархда украиналик камикадзе-учувчилар тайёрланмоқда, улар катта эҳтимол билан фақат битта парвозни амалга оширадилар.
НАТО Украинага қурол етказиб бериш ҳажмини оширмоқда. Пентагон раҳбари Ллойд Остин ўнлаб мос самолётларни “тортиб олиш” мумкин бўлган Шимолий Африка мамлакатларини“тинтиб”, шиддат билан кезмоқда. Масалан, Миср ҳарбий-ҳаво кучлари 2015 йилдан буён 40 дан ортиқ МиГ-29 қирувчи самолётларини ишлатиб келмоқда.

Киевнинг бош “актёри” Зеленский УҚКни жонига қасд қилинадиган қарши ҳужумга тайёрламоқда ва Ғарбдан ҳарбий ёрдамни оширишни талаб қилмоқда. АҚШ ва НАТО бошчилигида Киев режими мулоҳаза қилинмасдан УҚКнинг қайтариб бўлмайдиган йўқотишларини кўпайтирмоқда, ўз назорати остидаги ҳудуднинг тинч аҳолисини кулфатлар ва қийинчиликларга маҳкум қилмоқда. Вашингтон ва Украина қўғирчоқларининг тажовузкор режаларини объектив ҳақиқат шафқатсизларча йўққа чиқармоқда.

Бугун Россия ҚК узоқ масофали, ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги юқори аниқликдаги қуроллар, жумладан, “Кинжал” гипертовушли ракета мажмуаси билан Украинанинг муҳим ҳарбий инфратузилма объектлари ва ҳарбий-саноат комплекси корхоналарига каттиқ зарба берди. Мақсадларга эришилди: ҳужумчи дронларининг базалари йўқ қилинди, заҳираларни ташиш ва чет эл қуролларини темир йўл орқали олиб кириш йўллари вайрон қилинди, ҳарбий техникани таъмирлаш ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш объектлари ишдан чиқарилди.