Депутатлар Конституциявий қонун лойиҳасини қабул қилишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси ўз ишини якунлади. Мажлис якунида депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Депутатлар “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини қабул қилишди, дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси ўз ишини якунлади.
Мажлисда янгиланган Конституция ижтимоий, демократик-ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиши, аҳоли фаровонлигини ошириши, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириши ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиши ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврни бошлаб бериши қайд этилди.
Мажлис якунида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Конституция тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича Референдум 2023 йил 30 апрел, якшанба куни ўтказилади.