Бу қизиқ

Психолог болаларни телефондан узоқлаштириш йўлларини айтди

Болалар бошқа нарсалардан етарли даражада завқ олмаганлигидан телефонга “ёпишиб оладилар”, дея фикр билдирди психолог Александра Фокина.
Sputnik
Психологнинг таъкидлашича, агар бола "жонли" мулоқотдан кўра мултфильмлар ва электрон ўйинларни томоша қилишни афзал кўрса, у ҳолда ота-оналар болани Интернет оламидан узоқлаштириш учун бир нечта оддий усулларни қўллаши керак.
Психолог аввало болаларни ҳар сафар гаджетлар билан банд бўлмаганида мақташни, масалан, уларнинг ижодкорлик маҳоратига қойил қолишни ва ёқимли сўзларни кўпроқ айтишни маслаҳат берди.
“Бола нима қилаётганига баҳо беринг: “Ҳақиқий санъат студиясини яратибсан-ку!”, “Қойил, бутун бир солдатчалар армиясини йиғибсан”, ­­­­­- дея бир нечта усулларни санаб ўтди психолог.
Александра Фокинанинг сўзларига кўра, болалар электрон қурилмаларга шунчаки боғланиб қолмайди. Одатда бу ҳолат ота-оналарга қулайлик яратаётгани сабабли бўлади.
“Ўйлаб кўринг, балки бола билан мулоқот қилиш учун кучингиз ёки кайфиятингиз йўқлиги сабабли ҳар сафар гаджет ёки мултфильм билан уни “овунтириб” қўяётгандирсиз”, — дея огоҳлантирди эксперт. Психолог бундай ҳолда ота-оналарга ўзларининг хатти-ҳаракатларини ўзгартиришни, бу болаларга ижобий таъсир қилишини айтди.

“Кўпинча ҳаётдан етарлича таассурот олмаётган болалар учун гаджетлар керак бўлади”, ­- дея таъкидлади эксперт.

Шунинг учун ота-оналар болага ёқимли ҳис-туйғуларни беришни, масалан, у билан ўйнашни ёки дам олиш учун янги усулларни таклиф қилишни маслаҳат берди психолог.
Эксперт, шунингдек, ота-оналар уйда бўлмаган пайтда болаларни телефондан чалғитадиган ноодатий усулни ҳам таклиф қилди. Мисол учун, болаларга сўров ва истаклар ёзилган эслатмалар қолдиришни тавсия қилди. “Масалан: “Болажонлар! Мен сиздан планшетда ўйнашдан кўра кўпроқ ёқадиган бешта машғулотни ўйлаб топишингизни ва чизишингизни сўрайман. Сизларни яхши кўраман”, - дея мисол келтирди Фокина.