https://sputniknews.uz/20230309/psixolog-bolalarni-telefondan-uzoqlashtirish-yollarini-aytdi-32756171.html
Психолог болаларни телефондан узоқлаштириш йўлларини айтди
Психолог болаларни телефондан узоқлаштириш йўлларини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Болалар бошқа нарсалардан етарли даражада завқ олмаганлигидан телефонга “ёпишиб оладилар”, дея фикр билдирди психолог Александра Фокина. 09.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-09T22:33+0500
2023-03-09T22:33+0500
2023-03-09T22:33+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
саломатлик
болалар
телефон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/09/32755738_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_cfe53733e496747743ac0aea9e1aef16.jpg
Психологнинг таъкидлашича, агар бола "жонли" мулоқотдан кўра мултфильмлар ва электрон ўйинларни томоша қилишни афзал кўрса, у ҳолда ота-оналар болани Интернет оламидан узоқлаштириш учун бир нечта оддий усулларни қўллаши керак. Психолог аввало болаларни ҳар сафар гаджетлар билан банд бўлмаганида мақташни, масалан, уларнинг ижодкорлик маҳоратига қойил қолишни ва ёқимли сўзларни кўпроқ айтишни маслаҳат берди. Александра Фокинанинг сўзларига кўра, болалар электрон қурилмаларга шунчаки боғланиб қолмайди. Одатда бу ҳолат ота-оналарга қулайлик яратаётгани сабабли бўлади. “Ўйлаб кўринг, балки бола билан мулоқот қилиш учун кучингиз ёки кайфиятингиз йўқлиги сабабли ҳар сафар гаджет ёки мултфильм билан уни “овунтириб” қўяётгандирсиз”, — дея огоҳлантирди эксперт. Психолог бундай ҳолда ота-оналарга ўзларининг хатти-ҳаракатларини ўзгартиришни, бу болаларга ижобий таъсир қилишини айтди.Шунинг учун ота-оналар болага ёқимли ҳис-туйғуларни беришни, масалан, у билан ўйнашни ёки дам олиш учун янги усулларни таклиф қилишни маслаҳат берди психолог.Эксперт, шунингдек, ота-оналар уйда бўлмаган пайтда болаларни телефондан чалғитадиган ноодатий усулни ҳам таклиф қилди. Мисол учун, болаларга сўров ва истаклар ёзилган эслатмалар қолдиришни тавсия қилди. “Масалан: “Болажонлар! Мен сиздан планшетда ўйнашдан кўра кўпроқ ёқадиган бешта машғулотни ўйлаб топишингизни ва чизишингизни сўрайман. Сизларни яхши кўраман”, - дея мисол келтирди Фокина.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/09/32755738_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_ae8774b9ffa840b5e48751458820833b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокорлар тавсияси, саломатлик, болалар, телефон
шифокорлар тавсияси, саломатлик, болалар, телефон
Психолог болаларни телефондан узоқлаштириш йўлларини айтди
Болалар бошқа нарсалардан етарли даражада завқ олмаганлигидан телефонга “ёпишиб оладилар”, дея фикр билдирди психолог Александра Фокина.
Психологнинг таъкидлашича, агар бола "жонли" мулоқотдан кўра мултфильмлар ва электрон ўйинларни томоша қилишни афзал кўрса, у ҳолда ота-оналар болани Интернет оламидан узоқлаштириш учун бир нечта оддий усулларни қўллаши керак.
Психолог аввало болаларни ҳар сафар гаджетлар билан банд бўлмаганида мақташни, масалан, уларнинг ижодкорлик маҳоратига қойил қолишни ва ёқимли сўзларни кўпроқ айтишни маслаҳат берди.
“Бола нима қилаётганига баҳо беринг: “Ҳақиқий санъат студиясини яратибсан-ку!”, “Қойил, бутун бир солдатчалар армиясини йиғибсан”, - дея бир нечта усулларни санаб ўтди психолог.
Александра Фокинанинг сўзларига кўра, болалар электрон қурилмаларга шунчаки боғланиб қолмайди. Одатда бу ҳолат ота-оналарга қулайлик яратаётгани сабабли бўлади.
“Ўйлаб кўринг, балки бола билан мулоқот қилиш учун кучингиз ёки кайфиятингиз йўқлиги сабабли ҳар сафар гаджет ёки мултфильм билан уни “овунтириб” қўяётгандирсиз”, — дея огоҳлантирди эксперт. Психолог бундай ҳолда ота-оналарга ўзларининг хатти-ҳаракатларини ўзгартиришни, бу болаларга ижобий таъсир қилишини айтди.
“Кўпинча ҳаётдан етарлича таассурот олмаётган болалар учун гаджетлар керак бўлади”, - дея таъкидлади эксперт.
Шунинг учун ота-оналар болага ёқимли ҳис-туйғуларни беришни, масалан, у билан ўйнашни ёки дам олиш учун янги усулларни таклиф қилишни маслаҳат берди психолог.
Эксперт, шунингдек, ота-оналар уйда бўлмаган пайтда болаларни телефондан чалғитадиган ноодатий усулни ҳам таклиф қилди. Мисол учун, болаларга сўров ва истаклар ёзилган эслатмалар қолдиришни тавсия қилди. “Масалан: “Болажонлар! Мен сиздан планшетда ўйнашдан кўра кўпроқ ёқадиган бешта машғулотни ўйлаб топишингизни ва чизишингизни сўрайман. Сизларни яхши кўраман”, - дея мисол келтирди Фокина.