ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. 7 мартда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кундузги ҳаво ҳарорати +25...+28° илиқгача, жанубда ва чўл ҳудудларда 30° илиқгача кўтарилади.
8 ва 10 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9 мартда ёғингарчилик кутилмайди.
8 мартда кундузги ҳарорат +15...+18° илиқгача пасаяди, 9-10 мартда ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва 10 мартга келиб, +21...+26° илиқни ташкил этади.
6-9 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.
7 мартда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
6-10 мартда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда 8 мартда кун давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 7-9 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Эртага ҳаво +25...+27° илиқгача исийди, 8-9 март кунлари +17...+19° илиқ бўлади.