ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Оператив қамалда бўлган Артёмовскда 10 мингга яқин украиналик ҳарбий хизматчилар қолмоқда, деди "Россия" телеканалига Донецк Халқ Республикаси раҳбарининг маслаҳатчиси Ян Гагин. РИА Новости хабарига асосан.
"Ҳозир Артёмовскда анчагина катта гарнизон қолмоқда - ўн мингга яқин, балки бир оз кўпроқ. Баъзи бўлинмалар уни тарк этишди, баъзи бўлинмалар уни тарк этишга уринмоқда. Айни пайтда артиллериямиз уларга зарба беришга ҳаракат қилмоқда", - деди у.
ДХР вакилининг айтишига кўра, Россия кучлари барча шаҳарга кириш-чиқиш йўлларини назорат қилмоқда, шунинг учун Украина Қуролли кучлари учун Артёмовскка ўқ-дори етказиб бериш ва ҳарбий хизматчиларни ташиш "муаммоли ва хавфли".
"Мен Артёмовскка ўқ-дориларни етказиб бериш учун ёриб ўтишга уринишлар бўлишини истисно қилмайман. Худди шу тарзда у ердан чиқиб кетишга уринишлар ҳам бўлади, жумладан, жанг билан чиқишга ҳам. Масалан, Часов Ярга", - деди Гагин.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятни бир неча йил олдин содир бўлган "Дебалцево қозони" (қамал, қуршов - таҳр.) билан солиштириш мумкин. Ҳозир бу ерда "янги қозон" шаклланган.
Эслатиб ўтамиз, Артёмовск ДХРнинг Киев назорати остидаги қисмидаги, йирик Горловка шаҳридан шимолда жойлашган. Бу Донбассдаги Украина қўшинлари гуруҳини таъминлаш учун муҳим транспорт марказидир.
Аввалроқ "Вагнер" гуруҳи асосчиси Евгений Пригожин унинг жангчилари шаҳарни амалда ўраб олганини маълум қилган эди.
Шунингдек, шанба куни Украина хавфсизлик хизматининг икки амалдори дарҳол уларнинг бўлинмалари аҳоли пунктини тарк этиш тўғрисида буйруқ олганини эълон қилди - бу чақириқ белгиси "Магяр" бўлган қўмондон ва Украинанинг собиқ бош прокурори, ҳозирда ҳужум взводининг қўмондони Юрий Луценко.