ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сони кўпайтирилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Унда Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Қозоғистон Республикаси Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талгат Ластаев иштирок этди.
Музокаралар натижасига кўра томонлар фуқаро авиацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон авиацияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга эришди
© Транспорт вазирлиги
Эришилган келишувлар:
“Остона – Тошкент – Остона” ҳамда “Олмаота – Тошкент – Олмаота” йўналишларида мунтазам авиақатновлар сонини ошириш;
Ўзбекистон авиакомпаниялари мунтазам йўловчи қатновлари учун Қозоғистон ҳудудида қўшимча 5 та шаҳар (Қарағанда, Уст-Каменогорск, Павлодар, Кокештау, Тараз) белгилаш;
Қозоғистон авиакомпаниялари мунтазам йўловчи қатновлари учун Ўзбекистон ҳудудида қўшимча 6 та шаҳар (Қарши, Фарғона, Бухора, Андижон, Навоий, Термиз) белгилаш.