https://sputniknews.uz/20230304/ozbekiston-ozo-iston-avia-atnovlar-32649817.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам авиақатновлар сони кўпайтирилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам авиақатновлар сони кўпайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаро авиацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришди.
2023-03-04T17:06+0500
2023-03-04T17:06+0500
2023-03-04T17:06+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
авиапарвозлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/04/32649993_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_e1487675bc79f999e8794b6c3fea35ef.jpg
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сони кўпайтирилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Унда Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Қозоғистон Республикаси Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талгат Ластаев иштирок этди.Музокаралар натижасига кўра томонлар фуқаро авиацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришди.Эришилган келишувлар:
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/04/32649993_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f4dcc23f5728b35426521b9b378955f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қозоғистон авиақатновлар
ўзбекистон қозоғистон авиақатновлар
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам авиақатновлар сони кўпайтирилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаро авиацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сони кўпайтирилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги
хабар берди. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Унда Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Қозоғистон Республикаси Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талгат Ластаев иштирок этди.
Музокаралар натижасига кўра томонлар фуқаро авиацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришди.
“Остона – Тошкент – Остона” ҳамда “Олмаота – Тошкент – Олмаота” йўналишларида мунтазам авиақатновлар сонини ошириш;
Ўзбекистон авиакомпаниялари мунтазам йўловчи қатновлари учун Қозоғистон ҳудудида қўшимча 5 та шаҳар (Қарағанда, Уст-Каменогорск, Павлодар, Кокештау, Тараз) белгилаш;
Қозоғистон авиакомпаниялари мунтазам йўловчи қатновлари учун Ўзбекистон ҳудудида қўшимча 6 та шаҳар (Қарши, Фарғона, Бухора, Андижон, Навоий, Термиз) белгилаш.