ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар аччиқ қалампирнинг иссиқхонада етиштиришга ва маҳаллий тупроқ иқлим шароитига мос “Шарқ гавҳари” нави ихтиро қилишди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.
Қалампирнинг ушбу нави Нурбек Хушвақтов ва Рустам Низомовлар томонидан яратилди.
Аччиқ қалампирнинг янги нави иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган илк маҳаллий нав ҳисобланади. Ушбу нав ўртапишар бўлиб, унинг вегетация даври 123-125 кунни ташкил этади.
Аччиқ қалампирнинг янги нави ихтиро қилинди
© Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
“Шарқ гавҳари”нинг кўриниши бошқа қалампирлардан деярли фарқ қилмайди. Ушбу қалампирнинг ҳосилдорлиги гектарига 24-25,5 тоннага тенг.
Янги нав унумдор тупроққа талабчан, вирусли касалликларга чидамли ҳисобланади. Энг муҳими, уни иссиқхонада йилнинг исталган муддатида экиб етиштириш ва истеъмол қилиш мумкин.