https://sputniknews.uz/20230304/olimlar-qalampir-yangi-nav-ixtiro-32655423.html
Ўзбекистонлик олимлар аччиқ қалампирнинг янги навини ихтиро қилишди
Ўзбекистонлик олимлар аччиқ қалампирнинг янги навини ихтиро қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Аччиқ қалампирнинг янги нави иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган илк маҳаллий нав ҳисобланади.
2023-03-04T19:01+0500
2023-03-04T19:01+0500
2023-03-04T19:01+0500
жамият
ўзбекистон
олимлар
қалампир
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/04/32655563_0:0:768:432_1920x0_80_0_0_fba736e16f6f59e67c005b73eaae1714.png
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар аччиқ қалампирнинг иссиқхонада етиштиришга ва маҳаллий тупроқ иқлим шароитига мос “Шарқ гавҳари” нави ихтиро қилишди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.Қалампирнинг ушбу нави Нурбек Хушвақтов ва Рустам Низомовлар томонидан яратилди.Аччиқ қалампирнинг янги нави иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган илк маҳаллий нав ҳисобланади. Ушбу нав ўртапишар бўлиб, унинг вегетация даври 123-125 кунни ташкил этади.“Шарқ гавҳари”нинг кўриниши бошқа қалампирлардан деярли фарқ қилмайди. Ушбу қалампирнинг ҳосилдорлиги гектарига 24-25,5 тоннага тенг.Янги нав унумдор тупроққа талабчан, вирусли касалликларга чидамли ҳисобланади. Энг муҳими, уни иссиқхонада йилнинг исталган муддатида экиб етиштириш ва истеъмол қилиш мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/04/32655563_96:0:672:432_1920x0_80_0_0_ce2df2d8065fae3ffa52f6bacc472919.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон олимлар қалампир
ўзбекистон олимлар қалампир
Ўзбекистонлик олимлар аччиқ қалампирнинг янги навини ихтиро қилишди
Аччиқ қалампирнинг янги нави иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган илк маҳаллий нав ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар аччиқ қалампирнинг иссиқхонада етиштиришга ва маҳаллий тупроқ иқлим шароитига мос “Шарқ гавҳари” нави ихтиро қилишди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
маълум қилди. Қалампирнинг ушбу нави Нурбек Хушвақтов ва Рустам Низомовлар томонидан яратилди.
Аччиқ қалампирнинг янги нави иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган илк маҳаллий нав ҳисобланади. Ушбу нав ўртапишар бўлиб, унинг вегетация даври 123-125 кунни ташкил этади.
“Шарқ гавҳари”нинг кўриниши бошқа қалампирлардан деярли фарқ қилмайди. Ушбу қалампирнинг ҳосилдорлиги гектарига 24-25,5 тоннага тенг.
Янги нав унумдор тупроққа талабчан, вирусли касалликларга чидамли ҳисобланади. Энг муҳими, уни иссиқхонада йилнинг исталган муддатида экиб етиштириш ва истеъмол қилиш мумкин.