Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 3 мартнинг асосий хабарлари

Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Куриловка, Першотравневе, Масютовка аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳамда ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктида дуншманга зарба бериши натижасида душманнинг йўқотишлари юз нафаргача украиналик ҳарбий хизматчиларни, битта танк, учта БМП, иккита пикап, "Акация" ўзиюрар гаубица ва "Град" реактив тизими машинасини йўқ қилди.
️Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Торское, Ямполовка ва ЛХРнинг Червонопоповка аҳоли пунктлари ҳудудларидаги душманнинг 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, 3 та БМП, 8 та зирҳли жанговар машинаси, 2 та пикап ва Д-20 гаубицасини йўқ қилинди.
Донетск йўналишида "Жанубий" кучлар гуруҳи бўлинмаларининг фаол ҳаракати натижасида 210 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчилар, бешта зирҳли жанговар машина, учта автомашина, "Краб" (Польша) ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламалари, иккита "Град" жанговар машинаси, иккита Д-30 гаубицаси ва битта Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
ДХРнинг Авдеевка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 110-механизациялашган бригадаси мобил алоқа маркази вайрон қилинди
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Восток" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Водяное, Приволное ва Угледар аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, иккита танки, иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита пикапи, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Херсон йўналишида бир суткада 60 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, олтита техника, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, "Гаицинт-Б" ва "Мста-Б" гаубицалари ҳамда учта Д-30 гаубицалари душман томонидан йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 212та ҳудудда жойлашган 92 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Россия қирувчи самолёти ДХРнинг Красноармейск шаҳри яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24 самолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ЛХРнинг Варваровка, Краснореченское, Кременная, Куземовка, Стелмаховка, Житловка, ДХРнинг Егоровка, Ивановка, Кирилловка, Николское, Херсон вилоятининг Алёшки, Голая Пристан, Кринки, Новая Збуревка ва Червоноподолие аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 18 та учувчисиз учиш аппаратларини ва битта HIMARS (АҚШ) ракетасини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 394 та самолёт, 212 та вертолёт, 3313 та учувчисиз учиш аппарати, 407 та зенит-ракета мажмуаси, 8129 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1048 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4262 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8680 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.