ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Россия ҳарбий кучлари бу шаҳарга турли йўналишлардан ҳужум қилишмоқда. УҚКнинг “Бахмут қалъаси” табиий равишда Артёмовскнинг қайнаб турган қозонига айланади.
Донбасснинг тўлиқ озод этилиш куни яқинлашмоқда. АҚШва НАТОнинг Украина ҳарбий ҳаракатлар театри стратегияси ҳатто космосдан ҳам кўринаётган шармандали мағлубиятга учради.
Баҳор арафасида “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг ҳужум отрядлари Артёмовск атрофини УҚК дан озод қилди. Бу ҳудудларга Парасковиевка, Берховка, Ягодное, Дубово-Василевка, Ступки киради. Артёмовск дамбасининг Украина диверсантлари томонидан портлатиб юборилиши ҳам Россия ҳужумини тўхтатиб қола олмади. УҚК қўмондонлиги “Бахмутдаги оғир вазият” ва “тўхтовсиз ҳужумлар” ҳақида ҳабар беради. Россия ҳарбий кучлари артиллерия, танклар, ракеталар ва самолётлардан фаол фойдаланмоқда, Украина бўлинмаларида эса қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етишмовчилиги ҳолати давом этмоқда.
Ғарб хавотирда – Киев режими жанг майдонидаги умидларни оқламаяпти. 2022 йил августидан бери ўн минглаб украиналик ҳарбийлар ҳалок бўлган “Бахмут қалъаси”дан УҚК“стратегик чекинишга” тайёрланмоқда. Киев режими ҳар куни шу ҳудудда 500 га яқин аскар ва офицерларини йўқотмоқда.
Украинада Бахмут/Артёмовскка келадиган барча жангчилар аниқ ҳалок бўлади деб ҳисобланади, чунки бу ҳудудда икки ҳафта ичида ўлим ёки жароҳат олиш эҳтимоли 95 фоизга тенг. Аввалроқ Германия разведкаси УҚК нинг катта йўқотишларини тасдиқлаган, шунингдек,АҚШ денгиз пиёдаси Трой Оффенбекер украиналик аскарнинг фронтда тирик бўлиш муддати бор-йўғи тўрт соат экани ҳақида маълумот берган эди.
Львовда асос солинган“Қирол Даниил ва Борис Жонсон номидаги” 24-алоҳида “сара” механизациялашган бригадаси бугун Артёмовск яқинида мағлубиятга учради (уларнинг байроғи жанг майдонида ташлаб кетилган – бригада тарқатиб юборилади). Февраль ойи бошида президент Владимир Зеленский керагидан ортиқ ишонч билан Бахмутни (Артёмовск) таслим бўлишига йўл қўймаслигиниэълон қилган эди. Бироқ, УҚК нинг сафарбарлик захиралари чексиз эмас, РФ Қуролли Кучларининг қудрати ва Россия тарихининг ривожланиши эса Америка қўғирчоқларига боғлиқ эмас.
Иккинчидан, НАТОнинг ақл бовар қилмайдиган ҳарбий ва иқтисодий салоҳияти ҳақидаги афсона йўқ қилинди. Барча ўттизта иттифоқчи давлатлар ва уларга қўшилган йигирмата “ҳуқуқлари чекланган” давлатлар ҳам ўзларининг қурол-яроғлари (юзлаб миллиард доллар ва евро эвазига) билан Украина ҳарбий ҳаракатлар театрига сезиларли таъсир кўрсата олмади. Рус қўшинлари йил давомида ҳужум, тактик ва стратегик жиҳатдан устунлик қилиб келди.
Маълумки, УҚК томонида 60 та давлатдан, асосан Польша, АҚШ, Канада, Руминия, Буюк Британиядан келган бир неча минг ёлланма аскар фаолият юритмоқда. Йил давомида уч мингга яқин хорижлик “кўнгиллилар” йўқ қилинди, шунча миқдорда уйларига қайтганлар ҳам бор.
Афғонистон жаннатдек туюлмоқда
Артёмовск атрофидаги қамал ҳалқаси қисқармоқда. Ҳатто Киевда ҳам “Бахмут қалъаси” вазияти оғир ҳолат деб ҳисобланмоқда. Россия қўшинлари Богдановка ва Хромовони эгаллаб олгандан сўнг УҚК бош қўмондони Валерий Залужний Зеленскийга оператив қуршов дахшатли майдонга айланиши ҳақида маълум қилди. Мағлубият муқаррар. Украина Часов Ярда янги мудофаа ҳудудини яратиш учун Ғарб қуролларини йиғаётгани ҳақида ДХР хабар берди.
Бир вақтнинг ўзида, Россия ҳарбий кучлари Краматорск, Славянск ва Угледардаги УҚКобъектларига кучли артиллерия зарбалари бермоқда. РФ қўшинлари Авдеевка шимолидаги душман мудофаа чегарасини ёриб ўтиб, Красногоровкага етиб борди. Ушбу йўналиш шимоли-ғарбий томондан, УҚК нинг орқа фронти – Авдеевка мустаҳкамланган ҳудудига киришга имкон беради.
Россия ҳарбий кучлари(Ғарб таҳлилчиларининг фикрига кўра) олтитагача Т-72 танклари, 12 тагача жанговар пиёда машиналари, миномётлар, гранаталар, артиллерия ва танкга қарши тизимлари мавжуд бўлган ҳужум бўлинмаларининг бенуқсон тактикаси билан УҚК нинг мудофаасига киришмоқда.
Бундай ҳолатда Украина қўшинларини Запорожье йўналишида баҳорги қарши ҳужумга тайёрлаш маънисизликдек кўринади, аммо Киев қўғирчоқларининг америкалик хўжайинлари геосиёсий дивидендлар ва оммавий қурбонларни талаб қилмоқдалар.
Ғарбга ва УҚКга афсонавий“Леопардлар” ёрдам берармикин? Кеча ДХРраҳбари Ян Гагин аввалроқ Польша томонидан топширилган тўртта Леопард 2А4 танки Артёмовскка кўчирилганини маълум қилди. Тез орада эсамазкур асосий жанговар танклардан бирининг Польша ёлланма аскарлари экипажи билан бирга қўлга олинганлигиҳақида маълумот пайдо бўлди.
Германия Леопардларни (Украинага реэкспорт қилиш учун рухсатнома) этказиб беришни маъқуллаганидан сўнг, Эвропада танклар етарли эмаслиги, улар жуда эски ва жанггаяроқсиз эканлиги маълум бўлди. Пентагон бир вақтнинг ўзида турли мазмунли баёнотлар қилмоқда:
“Дунё Украинани ишонч билан қўллаб-қувватлайди” ва “Украинанинг ўзи унга этказиб берилган қуроллар учун тўлов қилиши керак”. Иккинчи эълон объектив жиҳатдан иложи йўқ ҳолат. Британиянинг Challenger 2 танкларини беғараз етказиб беришида ҳам чалкашликлар кузатилмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, умидсиз ишга сармоя киритиш арзийдими?
Британиянинг Daily Mail газетаси Владимир Путиннинг “катта ҳарбий ғалаба”га яқинлашаётгани ҳақида ҳабар берди. Бунга сабаб, вазият “ўта кескин” ва “Россия Бахмутга қарши ҳужумини кучайтириб, таслим бўлишга мажбур қилмоқда” деган фикр билдириб ўтилди.
Россия махсус ҳарбий операцияни Москванинг асосий мақсадларига сўзсиз эришгунга қадар давом эттиришининг муқаррарлигини Ғарб англаб етди. Хусусан, бундай прогнозни Италия разведкаси миллий парламентга тақдим этадиган йиллик ҳисоботида бериб ўтган.
Ҳатто АКШ ҳам Россия иштирокидаги ҳарбий амалиётлар “Афғонистон ёки Ироқдаги сафари эмаслиги”ни тушуна бошлади. Washington Times газетаси тан олди:
“Вашингтоннинг Украина стратегияси иш бермаяпти”. Ҳарбий тўқнашув АҚШнинг турли минтақаларда мамлакатлараро ҳарбий иттифоқчилик яратишга қодир эмаслигини кўрсатди. Американинг Европадаги иттифоқчилари ўртасидаги одатий кучлар мувозанати бузилди – асосий эътибор Германия ва Франциядан Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларига қаратилди. Бошқа томондан эса, Россия халқаро алоқаларини ривожлантиришга муваффақ бўлди.
The American Conservative журнали Украина яна Афғонистонга айлангани, НАТО мағлуб бўлиб чиқиши ҳақида хабар бериб, шундай савол берди: “Агар Европанинг келажаги хавф остида бўлса, нега энг катта ташвиш Берлин, Брюссел, Парижда эмас, Вашингтонда билдирилмоқда?”. Тарих шуни кўрсатмоқдаки, АҚШ “Украинада турли сабабларга кўра мағлуб бўлади”.
Кеча НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергҳабар бердики, Украинага ҳарбий ёрдамнинг кенгайиши Ғарб давлатларига таҳдид солмоқда, бироқ Россиянинг ғалабаси эса янада катта хавф туғдиради. Нима қилинган тақдирда ҳам, иложсиз ҳолат. Украиналиклар 70 йилдан ортиқ вақт давомида НАТОнинг "ғамхўрлиги"сиз қандай қилиб тинч ва бахтли яшашга муваффақ бўлгани ажабланарлидир.