Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 1 мартнинг асосий хабарлари

Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 мар - Sputnik. Россия Федерацияси оли бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Двуречная ва Цинковка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман бўлинмаларига зарба берди.
Шунингдек, ЛХРнинг Новоселовское ва Харков вилоятидаги Тимковка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг учта диверсион-разведка гуруҳи йўқ қилинди. Душманнинг йўқотишлари 90 нафар ҳарбий хизматчи, учта юк машинаси ва Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Красний-Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Стелмаховка, Червонопоповка ва ДХРнинг Ямполовка аҳоли пунктлари ҳудудларида кун давомида 150 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, тўртта зирҳли жанговар техника, шунингдек, "Мста-Б" ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жанубий" кучлар гуруҳи фаол ҳаракатлари давомида 190 нафаргача Украина ҳарбий хизматчилари, иккита зирҳли жанговар машина, 16 та техника, шунингдек Д-20 ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Очеретино аҳоли пункти яқинида 110-механизациялашган бригаданинг ўқ-дорилар омбори, ДХРнинг Новоселовка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 36-денгиз пиёдалари бригадасининг ёнилғи сақлаш базаси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Восток" кучлар гуруҳи ДХРнинг Угледар, Николское, Червоное, Новоданиловка ва Запороже вилояти Щербаки аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 80га яқин ҳарбий хизматчиларини, битта танки, тўртта зирҳли жанговар техникаси ва Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Херсон йўналишида артиллерия зарбаси натижасида 85 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, учта зирҳли жанговар техника, 12 та бошқа техника, иккита "Акация" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Херсон вилояти Александровка қишлоғи яқинида 123-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори вайрон қилинган.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерияси 173та ҳудудда жойлашган УҚКнинг 97 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Щурово аҳоли пункти ҳудудида миллатчи тузилма жангариларини вақтинча жойлаштириш нуқтасига зарба берилди.
Россия авиацияси ДХРнинг Дружковка аҳоли пункти ҳудудида ҳаво жангида Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24 самолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Херсон вилоятининг Новая Збуревка, Голая Пристань,Запороже вилоятининг Семёновка, ҳамда ЛХРнинг Кременная, Рубежное, Краснореченское ва ДХРнинг Новоандреевкава Лиманск аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 15 та учувчисиз аппаратларини йўқ қилди.
Дронлар оммавий ҳужуми. Бундан ташқари, Киев режимининг Қрим ярим ороли объектларига учувчисиз самолётлар ёрдамида оммавий ҳужумининг олди олинди. УҚКнинг олтита зарба берувчи дронлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилди. Украинанинг яна тўртта учувчисиз учиш аппарати электрон кураш воситалари ёрдамида ишдан чиқарилди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 391 та самолёт, 211 та вертолёт, 3281 та учувчисиз учиш аппарати, 406 та зенит-ракета мажмуаси, 8086 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1045 та кўп ракетали тизимлар, 4240 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари ва 8621 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.