Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Leopard танклари Артемовскда пайдо бўлди - ДХР расмийси

Дастлабки маълумотларга кўра, айни дамда Артемовск ҳудудига Польша томонидан етказиб берилган Leopard танкларининг тўрттаси етиб келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Артемовск ҳудудида Leopard танклари пайдо бўлди. Улар россиялик ҳарбийлар учун одатий нишон, деди "Россия" телеканалида ДХР раҳбари маслаҳатчиси Ян Гагин. РИА Новости хабарига асосан.
"Артемовск ҳудудида Leopardлар пайдо бўлгани ҳақида хабарларни эшитдик. Россия қўшинлари учун бу шунчаки зирҳли нишон, бошқа ҳарбий техника каби. Бу ҳеч қандай оламшумул воқеа эмас. Баҳор келиши билан йўллар ботқоққа айланишини ҳисобга олсак, бу Leopard каби оғир вазнли машиналар ҳаракатини янада қийинлашади", - деди Гагин.
Унинг сўзларига кўра, Украина Артемовскни аллақчон бой берган, фақат ягона савол бу қачон содир бўлишида. Душман ярим қуршов ҳолатига тушган ўз гарнизонини таъминлай олмаётганини тан олган, дея хулоса қилди Гагин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак Варшава Leopard танкларини аллақачон Украинага етказиб бергани ҳақида маълум қилган эди. Польша УҚКга 14 тагача танк етказиб беришга тайёрлигини айтди. Бундан олдин Польша аллақачон 250 га яқин Т-72 ни топширган эди.
Москва Ғарбнинг Киевга қурол-яроғ етказиб берилиши фақат можарони чўзишини, Украинанинг моддий ва инсоний ресурсларига янада кўпроқ зарар етказишини бир неча бор таъкидлаган эди.
Артёмовск шаҳри ДХР ҳудудида, Киев назорати остида бўлган йирик транспортмаркази Горловка шаҳри шимолий қисмида жойлашган бўлиб, у Донбассдаги Украина қўшинлари гуруҳини таъминлаш учун муҳим транспорт марказидир.
Айни дамда Артемовск оператив қуршовга олинган бўлиб, шаҳарга олиб борувчи деярли барча йўллар Россия бўлинмалари артиллерияси нишони остида.