Тиббиёт фанлари номзоди, парҳезшунос, кардиолог шифокор Светлана Павличенконинг айтишича, шакарга бой ва озуқавий толаси кам бўлган маҳсулотлар ошқозон-ичак тизими учун зарарли ҳисобланади.
Унинг сўзларига кўра, бундай маҳсулотларга ширинликлар ва қадоқланган шарбат, шунингдек, қизил гўшт ва гўшт маҳсулотлари киради.
Қолаверса, турли хил кимёвий моддаларни ўз ичига олган чуқур қайта ишланган маҳсулотлар ҳам ошқозон-ичак тракти учун энг хавфли маҳсулотларга киради. Ошқозон-ичак трактининг нормал ишлашида озуқа моддаларининг сўрилишида иштирок этадиган озуқавий толалар зарур.
“Чуқур қайта ишланадиган маҳсулотлар таркибида рафинадланган углеводлар бор. Мунтазам истеъмол қилинганда, улар ичаклар фаолиятига салбий таъсир қилади”, - дейди шифокор.
Таъкидлаш жоиз, чуқур қайта ишланган маҳсулотлар таркибида асосан уй шароитида фойдаланилмайдиган моддалар бўлади, яъни бўёқлар, ширинлаштирувчи моддалар, ароматизаторлар, стабилизаторлар, эмульгатор ва бошқа кимёвий моддалар.
Конфетлар, музқаймоқ, колбаса, энергетик ва газли ичимликлар, булочка ва тортлар, чипслар, соус, тезпишар лапшалар- чуқур қайта ишланадиган маҳсулотлар ҳисобланади.
Павличенко ортиқча шакарни истеъмол қилиш ичак микробиомасининг мувозанатини бузиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. “Бундан ташқари, шакар жигарнинг ёғли дегенерациясига олиб келади”,- дейди кардиолог.