https://sputniknews.uz/20230227/mutaxassis-oshqozon-ichak-tizimi-uchun-eng-zararli-mahsulotlarni-aytdi-32541421.html
Мутахассис ошқозон-ичак тизими учун энг зарарли маҳсулотларни айтди
Мутахассис ошқозон-ичак тизими учун энг зарарли маҳсулотларни айтди
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассис ошқозон-ичак тизими учун энг зарарли маҳсулотларни айтди
2023-02-27T23:10+0500
2023-02-27T23:10+0500
2023-02-27T23:10+0500
бу қизиқ
саломатлик
шифокорлар тавсияси
ошқозон-ичак тизими
гўшт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/02/30451869_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8a5c92b9270a0221f0067412ec4b4e4a.jpg
Тиббиёт фанлари номзоди, парҳезшунос, кардиолог шифокор Светлана Павличенконинг айтишича, шакарга бой ва озуқавий толаси кам бўлган маҳсулотлар ошқозон-ичак тизими учун зарарли ҳисобланади.Унинг сўзларига кўра, бундай маҳсулотларга ширинликлар ва қадоқланган шарбат, шунингдек, қизил гўшт ва гўшт маҳсулотлари киради.Қолаверса, турли хил кимёвий моддаларни ўз ичига олган чуқур қайта ишланган маҳсулотлар ҳам ошқозон-ичак тракти учун энг хавфли маҳсулотларга киради. Ошқозон-ичак трактининг нормал ишлашида озуқа моддаларининг сўрилишида иштирок этадиган озуқавий толалар зарур.Таъкидлаш жоиз, чуқур қайта ишланган маҳсулотлар таркибида асосан уй шароитида фойдаланилмайдиган моддалар бўлади, яъни бўёқлар, ширинлаштирувчи моддалар, ароматизаторлар, стабилизаторлар, эмульгатор ва бошқа кимёвий моддалар.Конфетлар, музқаймоқ, колбаса, энергетик ва газли ичимликлар, булочка ва тортлар, чипслар, соус, тезпишар лапшалар- чуқур қайта ишланадиган маҳсулотлар ҳисобланади.Павличенко ортиқча шакарни истеъмол қилиш ичак микробиомасининг мувозанатини бузиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. “Бундан ташқари, шакар жигарнинг ёғли дегенерациясига олиб келади”,- дейди кардиолог.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/02/30451869_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f8484e31102c5accd1801d426041ff67.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мутахассис ошқозон-ичак тизими учун энг зарарли маҳсулотларни айтди
мутахассис ошқозон-ичак тизими учун энг зарарли маҳсулотларни айтди
Мутахассис ошқозон-ичак тизими учун энг зарарли маҳсулотларни айтди
Мутахассиснинг айтишича, қизил гўшт ва гўшт маҳсулотлари ошқозон ичак тизими учун энг зарарли маҳсулотлар ҳисобланади.
Тиббиёт фанлари номзоди, парҳезшунос, кардиолог шифокор Светлана Павличенконинг айтишича, шакарга бой ва озуқавий толаси кам бўлган маҳсулотлар ошқозон-ичак тизими учун зарарли ҳисобланади.
Унинг сўзларига кўра, бундай маҳсулотларга ширинликлар ва қадоқланган шарбат, шунингдек, қизил гўшт ва гўшт маҳсулотлари киради.
Қолаверса, турли хил кимёвий моддаларни ўз ичига олган чуқур қайта ишланган маҳсулотлар ҳам ошқозон-ичак тракти учун энг хавфли маҳсулотларга киради. Ошқозон-ичак трактининг нормал ишлашида озуқа моддаларининг сўрилишида иштирок этадиган озуқавий толалар зарур.
“Чуқур қайта ишланадиган маҳсулотлар таркибида рафинадланган углеводлар бор. Мунтазам истеъмол қилинганда, улар ичаклар фаолиятига салбий таъсир қилади”, - дейди шифокор.
Таъкидлаш жоиз, чуқур қайта ишланган маҳсулотлар таркибида асосан уй шароитида фойдаланилмайдиган моддалар бўлади, яъни бўёқлар, ширинлаштирувчи моддалар, ароматизаторлар, стабилизаторлар, эмульгатор ва бошқа кимёвий моддалар.
Конфетлар, музқаймоқ, колбаса, энергетик ва газли ичимликлар, булочка ва тортлар, чипслар, соус, тезпишар лапшалар- чуқур қайта ишланадиган маҳсулотлар ҳисобланади.
Павличенко ортиқча шакарни истеъмол қилиш ичак микробиомасининг мувозанатини бузиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. “Бундан ташқари, шакар жигарнинг ёғли дегенерациясига олиб келади”,- дейди кардиолог.