Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 27 февралнинг асосий хабарлари

Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Россия Федерацияси Қуролли Кучлари махсус ҳарбий операциянининг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги баёноти:

Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Новоселовское, Харков вилоятининг Двуречная, Гряниковка, Масютовка, Олшана, Лиман Первий ва Цинковка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг ишчи кучи ва техникасига зарба беришди. Кун давомида 70 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина ва иккита автомобиль йўқ қилинди.
Красно-Лиманск йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Ямполовка ва ЛХРнинг Торское, Червонопоповка, Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида УЫК бўлинмаларига зарба берини натижасида душманнинг кунлик йўқотишлари 140 нафар ҳарбий хизматчилар, учта зирҳли жанговар техника, учта автомашина, "Гвоздика" ўзиюрар гаубицасини ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Донетск йўналишида "Жанубий" кучлар гуруҳи ҳужум операцияларини давом эттириши натижасида 250 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, иккита танк, тўртта зирҳли жанговар машиналар, бешта машина ва бир Д-гаубица йўқ қилинди.
Артемовск шаҳри яқинида УҚКнинг 72-механизациялашган бригадаси ўқ-дорилар омборига зарба берилди. ДХРнинг Новомарково аҳоли пункти ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-37 артиллерияга қарши радари йўқ қилинди.
Жанубий-Донетск ва Запороже йўналишларида "Восток" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Угледар Николское, Пречистовка аҳоли пунктлари ва Зелений Гай ҳудудларида Украина Қуролли кучларига зарба бериши натижасида душманнинг 95 нафар ҳарбий хизматчиси, битта танки, учта зирҳли жанговар машинаси, бир енгил автомобили, учта пикапи ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Шунингдек Запороже вилоятининг Червоноэ қишлоғи яқинида ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди
Херсон йўналишида кунига 60 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, тўртта автомашина ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Николаев вилоятининг Снигиревка қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг 63-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерияси бир суткада УҚКнинг 173 та ҳудудда жойлашган 98та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Киев вилоятининг Бровари аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг электрон разведка марказига зарба берилди. Хмелницкий шаҳри ҳудудида "Ғарбий" махсус операциялар тезкор марказига зарба берилди.
Бундан ташқари, Андреевка аҳоли пункти ҳудудида Украинанинг "Бук-М1" зенит-ракета мажмуасининг ўзиюрар қурилмаси йўқ қилинди ва ДХРнинг Доброполе аҳоли пунктида 36Д6 паст учадиган ҳаво нишонларини аниқлаш учун радар станцияси йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир кун ичида HIMARS кўп ракета тизимининг тўртта ракетасини уриб туширди. Бундан ташқари, ЛХРнинг Кременная, Стелмаховка, ДХРнинг Кременец, Новоандреевка ва Херсон вилоятининг Кринки аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг бешта учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан Украинанинг 390 та самолёти, 211 та вертолёти, 3248 та учувчисиз учиш аппарати, 406 та зенит-ракета мажмуаси, 8058 та танки ва бошқа зирҳли жанговар техникалари, 1045 та кўп сонли ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4228 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8574 дона махсус ҳарбий техникаси йўқ қилинди.