Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 26 февралнинг асосий хабарлари

Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича олиб борилаётган махсус операция даво этмоқда. Ўтган сутка давомида УҚКнинг 430га яқин аскарлари, зирҳли техникаси, вертолёти, ўқ-дори омбори ва алоқа маркази йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг ўтган сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Новоселовское, Харков вилоятининг Масютовка ва Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган ушман бўлинмаларига артиллерия зарбалари берилди. Бундан ташқари, Харков вилоятининг Першотравневе, Табаевка, Цинковка, Ягодное ва Крахмалное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 6та диверсион-разведка гуруҳлари йўқ қилинди. Сутка давомида ушбу йўналишда жами 60 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар техника ва иккита автомашина йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Ямполовка аҳоли пункти, ЛХРнинг Стелмаховка, Невское, Червонопоповка, Червоная Диброва, шунингдек, Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида душманга зарба бериб, 130 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар техника, иккита автомобиль, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Донетск йўналишида "Жанубий" кучлар гуруҳининг бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари натижасида 100 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, учта зирҳли жанговар машина, тўртта пикап, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди. Шунингдек, ДХРнинг Разлив посёлкаси ҳудудида УҚКнинг 68-Егер бригадаси ўқ-дори омбори йўқ қилинди. ДХРнинг Часов Яр аҳоли пункти ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-37 артиллерияга қарши радари йўқ қилинди.
Жанубий-Донетск ва Запорожье йўналишларида "Восток" кучлар гуруҳи тезкор-тактик авиацияси ва артиллерияси ДХРнинг Николское ва Угледар аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК бўлинмаларига зарба бериб, 75 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, битта танк, бир пиёда жанговар машинаси, бир зирҳли жанговар машинаси ва иккита юк машинасини йўқ қилди. Шунингдек, Запорожье вилояти Червоное қишлоғи яқинида 102-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида бир суткада 70 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, олтита техника ва учта Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Авиция, ракета кучлари ва артиллерияси бир суткада 167 та ҳуддуа жойлашган 103 та артиллерия бўлинмасини ишчи кучи ва техникаси билан бирга мағлуб этди.
ДХРнинг Авдеека аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг 110-мото-ўқчи отряди бригадасининг алоқа маркази йўқ қилинди. Шунингдек, ДХРнинг Старораиское аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг қурол-яроғ ва ҳарбий техникасини таъмирлаш ва тиклаш базаси йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Харков вилоятининг Голубовка қишлоғи ҳудудида Украинанинг Ми-8 вертолётини уриб туширди. Бундан ташқари, кун давомида Херсон вилоятининг Катеринивка, ЛХРнинг Червонопоповка, Нововодяне, Пшеничное аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг еттита учувчисиз аппаратини йўқ қилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 390та самолёт, 211 та вертолёт, 3243 та учувчисиз учиш аппарати, 405 та зенит-ракета комплекси, 8042 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1045 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 4222 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8556 дона махсус ҳарбий машиналардан маҳрум бўлди.