ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг ҳарбий техника ва маҳсулотлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилаётган халқаро мудофаа кўргазмасида намойиш этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Абу-Дабида 20 февраль куни IDEX 2023 халқаро мудофаа кўргазмаси ўз ишини бошлади.
IDEX 2023 халқаро мудофаа кўргазмаси
© Мудофаа вазирлиги
Мазкур кўргазмада 65 мамлакатдан 1350 та етакчи компания иштирок этмоқда.
IDEX 2023 халқаро мудофаа кўргазмаси
© Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон томонидан ҳам ҳарбий-саноат ва бошқа корхоналар томонидан ишлаб чиқилган ҳарбий техникалар ва маҳсулотлар намуналари намойиш этилмоқда.
IDEX 2023 халқаро мудофаа кўргазмаси
© Мудофаа вазирлиги
Мамлакат стендига Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги VPK AKSUM маҳаллий ҳарбий-саноат компанияси томонидан ишлаб чиқарилган енгил зирҳли техникалар намойишга қўйилган.