Тез ёрдамга навбатдаги “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди – фото, видео

Бугун “Jizzakh Auto” томонидан “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомобилларнинг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Республика тез тиббий ёрдам маркази тасарруфига навбатдаги 117 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Бугун “Jizzakh Auto” томонидан “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомобилларнинг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.
“Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари
Шундай қилиб, “Тез ёрдам”да бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” автомашиналари сони 337 тага етди. Ушбу автомобиллар тақсимоти ҳудудлардаги аҳоли сони ва тез тиббий ёрдам машиналарини янгилаш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилмоқда.
“Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари
Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Ғафуровнинг маълум қилишича, харид қилиниши режалаштирилган яна 640 та тез тиббий ёрдам машинаси ҳам “Hunday”, “Ford”, “Volkswagen”, “Iveco” каби жаҳон брендларига тегишли бўлиши кутилмоқда.
“Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари
Маълумот учун, бешинчи авлод А тоифали “Volkswagen Caddy” мутлақо янги MQB платформасида ишлайди. Улар 1,6 МPI атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобиль аралаш циклда 7 литр ёнилғи сарфлайди.
Эслатиб ўтамиз, бир ой аввал 110 та “Volkswagen Caddy” русумли сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари келтирилган эди. Ўзбекистон президентининг 2021 йил 27 майдаги ва 2022 йил 16 июндаги 283-сон қарорларига мувофиқ, тизимдаги мавжуд “Damas” русумли ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги автотранспорт воситаларини 2022-2024 йилларда янгилаш белгиланган.