https://sputniknews.uz/20230223/tez-yordamga-navbatdagi-volkswagen-caddy--avtomashinalari-topshirildi--foto-32468698.html
Тез ёрдамга навбатдаги “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди – фото, видео
Тез ёрдамга навбатдаги “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди – фото, видео
Sputnik Ўзбекистон
Бугун “Jizzakh Auto” томонидан “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомобилларнинг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди. 23.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-23T15:58+0500
2023-02-23T15:58+0500
2023-02-23T16:02+0500
жамият
ўзбекистон
тез ёрдам машинаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/17/32468867_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_afb1d5000fc60bea5117201423c62d2a.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Республика тез тиббий ёрдам маркази тасарруфига навбатдаги 117 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Бугун “Jizzakh Auto” томонидан “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомобилларнинг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.Шундай қилиб, “Тез ёрдам”да бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” автомашиналари сони 337 тага етди. Ушбу автомобиллар тақсимоти ҳудудлардаги аҳоли сони ва тез тиббий ёрдам машиналарини янгилаш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилмоқда.Маълумот учун, бешинчи авлод А тоифали “Volkswagen Caddy” мутлақо янги MQB платформасида ишлайди. Улар 1,6 МPI атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобиль аралаш циклда 7 литр ёнилғи сарфлайди.Эслатиб ўтамиз, бир ой аввал 110 та “Volkswagen Caddy” русумли сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари келтирилган эди. Ўзбекистон президентининг 2021 йил 27 майдаги ва 2022 йил 16 июндаги 283-сон қарорларига мувофиқ, тизимдаги мавжуд “Damas” русумли ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги автотранспорт воситаларини 2022-2024 йилларда янгилаш белгиланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/17/32468867_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_29e0a2d66d16dc3a0dc09f79c2ad2e8e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тез ёрдам машинаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, ўзбекистон, тез ёрдам машинаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Тез ёрдамга навбатдаги “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди – фото, видео
15:58 23.02.2023 (янгиланди: 16:02 23.02.2023) Бугун “Jizzakh Auto” томонидан “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомобилларнинг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Республика тез тиббий ёрдам маркази тасарруфига навбатдаги 117 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
хабар берди. Бугун “Jizzakh Auto” томонидан “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомобилларнинг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.
Шундай қилиб, “Тез ёрдам”да бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” автомашиналари сони 337 тага етди. Ушбу автомобиллар тақсимоти ҳудудлардаги аҳоли сони ва тез тиббий ёрдам машиналарини янгилаш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилмоқда.
Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Ғафуровнинг маълум қилишича, харид қилиниши режалаштирилган яна 640 та тез тиббий ёрдам машинаси ҳам “Hunday”, “Ford”, “Volkswagen”, “Iveco” каби жаҳон брендларига тегишли бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, бешинчи авлод А тоифали “Volkswagen Caddy” мутлақо янги MQB платформасида ишлайди. Улар 1,6 МPI атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобиль аралаш циклда 7 литр ёнилғи сарфлайди.
Эслатиб ўтамиз, бир ой аввал 110 та “Volkswagen Caddy” русумли сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари келтирилган эди. Ўзбекистон президентининг 2021 йил 27 майдаги ва 2022 йил 16 июндаги 283-сон қарорларига мувофиқ, тизимдаги мавжуд “Damas” русумли ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги автотранспорт воситаларини 2022-2024 йилларда
янгилаш белгиланган.