ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон “Дарбаза – Мақтаарал” янги темир йўл линиясини қуриш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.
Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Марат Қарабаев Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон янги темир йўл линиясини қуришни муҳокама қилди
© Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги
Вазир ўз сўзида икки давлат умумий қиймати 2,1 млрд доллар бўлган 42 та қўшма лойиҳани амалга ошираётганини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон янги темир йўл линиясини қуришни муҳокама қилди
© Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги
Шунингдек, учрашув давомида транспорт соҳаси лойиҳалари, хусусан, 106 км узунликдаги “Дарбаза – Мақтаарал” янги темир йўл линиясини қуриш масалалари муҳокама қилинди.
"Дарбаза" станциясидан "Мақтаарал" станциясигача узунлиги 106 км бўлган янги линия қурилиши "Сариағаш" назорат-ўтказиш пунктида юкларни тушириш ва йилига 10 миллион тоннагача қўшимча юк ташишни жалб қилиш имконини беради. Шунингдек, Туркистон вилояти Мақтарал тумани магистрал темир йўл линиясини асосий станцияга улаш имконияти яратилади.
Мулоқотда ўзаро авиақатновлар сонини оширишга келишиб олинди.
Маълумот учун, ҳозирда икки давлат ўртасида “Остона — Тошкент” йўналишида 5 та, “Олмаота — Тошкент” йўналишида 14 та рейс ва “Ақтау — Нукус” йўналишида 1 та рейс амалга оширилмоқда.