https://sputniknews.uz/20230223/ozbekiston-va-qozogiston-yangi-temir-yol-liniyasini-qurish-masalasini-muhokama-qildi-32470491.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон янги темир йўл линиясини қуриш масаласини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон янги темир йўл линиясини қуриш масаласини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Марат Қарабаев Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди. 23.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-23T17:44+0500
2023-02-23T17:44+0500
2023-02-23T17:44+0500
иқтисод
қозоғистон
ўзбекистон
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/17/32470638_0:66:1047:655_1920x0_80_0_0_797c6380e6d11a50000d34a411237f8d.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон “Дарбаза – Мақтаарал” янги темир йўл линиясини қуриш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Марат Қарабаев Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди.Вазир ўз сўзида икки давлат умумий қиймати 2,1 млрд доллар бўлган 42 та қўшма лойиҳани амалга ошираётганини таъкидлади.Шунингдек, учрашув давомида транспорт соҳаси лойиҳалари, хусусан, 106 км узунликдаги “Дарбаза – Мақтаарал” янги темир йўл линиясини қуриш масалалари муҳокама қилинди."Дарбаза" станциясидан "Мақтаарал" станциясигача узунлиги 106 км бўлган янги линия қурилиши "Сариағаш" назорат-ўтказиш пунктида юкларни тушириш ва йилига 10 миллион тоннагача қўшимча юк ташишни жалб қилиш имконини беради. Шунингдек, Туркистон вилояти Мақтарал тумани магистрал темир йўл линиясини асосий станцияга улаш имконияти яратилади.Мулоқотда ўзаро авиақатновлар сонини оширишга келишиб олинди.Маълумот учун, ҳозирда икки давлат ўртасида “Остона — Тошкент” йўналишида 5 та, “Олмаота — Тошкент” йўналишида 14 та рейс ва “Ақтау — Нукус” йўналишида 1 та рейс амалга оширилмоқда.
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/17/32470638_44:0:1004:720_1920x0_80_0_0_34a59e6f5e83c2fa8d61736960b045a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, қозоғистон, ўзбекистон, темир йўл
иқтисод, қозоғистон, ўзбекистон, темир йўл
Ўзбекистон ва Қозоғистон янги темир йўл линиясини қуриш масаласини муҳокама қилди
Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Марат Қарабаев Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон “Дарбаза – Мақтаарал” янги темир йўл линиясини қуриш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги
маълум қилди. Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Марат Қарабаев Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди.
Вазир ўз сўзида икки давлат умумий қиймати 2,1 млрд доллар бўлган 42 та қўшма лойиҳани амалга ошираётганини таъкидлади.
Шунингдек, учрашув давомида транспорт соҳаси лойиҳалари, хусусан, 106 км узунликдаги “Дарбаза – Мақтаарал” янги темир йўл линиясини қуриш масалалари муҳокама қилинди.
"Дарбаза" станциясидан "Мақтаарал" станциясигача узунлиги 106 км бўлган янги линия қурилиши "Сариағаш" назорат-ўтказиш пунктида юкларни тушириш ва йилига 10 миллион тоннагача қўшимча юк ташишни жалб қилиш имконини беради. Шунингдек, Туркистон вилояти Мақтарал тумани магистрал темир йўл линиясини асосий станцияга улаш имконияти яратилади.
Мулоқотда ўзаро авиақатновлар сонини оширишга келишиб олинди.
Маълумот учун, ҳозирда икки давлат ўртасида “Остона — Тошкент” йўналишида 5 та, “Олмаота — Тошкент” йўналишида 14 та рейс ва “Ақтау — Нукус” йўналишида 1 та рейс амалга оширилмоқда.