ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Европа дипломатияси вакилидан нима учун Украинани қуроллантириш мумкин-у, лекин Россияга билан бундай эмаслиги ҳақида сўради, дея хабар берди РИА Новости.
Ван И Европа дипломатияси вакили Жозеп Боррелдан Москва ва Киевга қурол етказиб бериш масаласида Ғарбнинг икки томонлама стандартлари ҳақида сўради.
Бу ҳақда дипломат НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“У (Ван И. - Таҳрир) мендан нима учун сиз Украинани қуроллантираётган бир пайтда Хитой ҳарбий техникасини Россияга етказиб беришдан хавотирдасиз деб сўради”, - дейди дипломат.
Шундан сўнг Боррель унга узоқ вақт давомида Украинадаги можарода Европа позициясини тушунтиришга мажбур бўлган.
Хитой расмийси эса Пекин можаро томони бўлган давлатларга ўқ-дори етказиб бермаслигини қўшимча қилган.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитой Россияга "ҳалокатли" ҳарбий ёрдам кўрсатаётгани ҳақида маълумот борлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, гап ҳам қурол, ҳам ўқ-дорилар ҳақида кетмоқда. Блинкеннинг сўзларига кўра, шу пайтгача Хитойнинг хусусий компаниялари Москвага максимал даражада “ҳалокатсиз” ёрдам кўрсатган.