https://sputniknews.uz/20230222/xitoy-diplomati-bir-savol-bilan-borrelni-joyiga-qoydi-32447520.html
Хитой дипломати бир савол билан Боррелни жойига қўйди
Хитой дипломати бир савол билан Боррелни жойига қўйди
Sputnik Ўзбекистон
Хитой расмийси Европа дипломатияси вакилига “Нима учун Украинани қуроллантириш мумкин, лекин Россияни эмас”, дея савол берди. 22.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-22T15:51+0500
2023-02-22T15:51+0500
2023-04-05T18:43+0500
дунёда
хитой
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/09/19617775_0:0:2889:1626_1920x0_80_0_0_ba936532badb425d0a4c1be63a65c994.jpg
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Европа дипломатияси вакилидан нима учун Украинани қуроллантириш мумкин-у, лекин Россияга билан бундай эмаслиги ҳақида сўради, дея хабар берди РИА Новости.Ван И Европа дипломатияси вакили Жозеп Боррелдан Москва ва Киевга қурол етказиб бериш масаласида Ғарбнинг икки томонлама стандартлари ҳақида сўради.Бу ҳақда дипломат НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.Шундан сўнг Боррель унга узоқ вақт давомида Украинадаги можарода Европа позициясини тушунтиришга мажбур бўлган. Хитой расмийси эса Пекин можаро томони бўлган давлатларга ўқ-дори етказиб бермаслигини қўшимча қилган. Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитой Россияга "ҳалокатли" ҳарбий ёрдам кўрсатаётгани ҳақида маълумот борлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, гап ҳам қурол, ҳам ўқ-дорилар ҳақида кетмоқда. Блинкеннинг сўзларига кўра, шу пайтгача Хитойнинг хусусий компаниялари Москвага максимал даражада “ҳалокатсиз” ёрдам кўрсатган.
хитой
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/09/19617775_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_a77e4562569bf26e09fa97ff7e653340.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, хитой, украина, россия
дунёда, хитой, украина, россия
Хитой дипломати бир савол билан Боррелни жойига қўйди
15:51 22.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Хитой расмийси Европа дипломатияси вакилига “Нима учун Украинани қуроллантириш мумкин, лекин Россияни эмас”, дея савол берди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Европа дипломатияси вакилидан нима учун Украинани қуроллантириш мумкин-у, лекин Россияга билан бундай эмаслиги ҳақида сўради, дея хабар берди
РИА Новости. Ван И Европа дипломатияси вакили Жозеп Боррелдан Москва ва Киевга қурол етказиб бериш масаласида Ғарбнинг икки томонлама стандартлари ҳақида сўради.
Бу ҳақда дипломат НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“У (Ван И. - Таҳрир) мендан нима учун сиз Украинани қуроллантираётган бир пайтда Хитой ҳарбий техникасини Россияга етказиб беришдан хавотирдасиз деб сўради”, - дейди дипломат.
Шундан сўнг Боррель унга узоқ вақт давомида Украинадаги можарода Европа позициясини тушунтиришга мажбур бўлган.
Хитой расмийси эса Пекин можаро томони бўлган давлатларга ўқ-дори етказиб бермаслигини қўшимча қилган.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитой Россияга "ҳалокатли" ҳарбий ёрдам кўрсатаётгани ҳақида маълумот борлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, гап ҳам қурол, ҳам ўқ-дорилар ҳақида кетмоқда. Блинкеннинг сўзларига кўра, шу пайтгача Хитойнинг хусусий компаниялари Москвага максимал даражада “ҳалокатсиз” ёрдам кўрсатган.