ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik Унинг Федерал йиғинга йўллаган нутқи етакчи ахборот агентликлари томонидан жонли эфирда узатилди, у ўз нутқини тугатмасдан туриб, бутун дунё ОАВ ларида унинг муҳокамаси бошланиб кетган эди.
Бизнинг ғарблик рақибларимизда президентнинг мурожаатига нисбатан иккита муносабат кузатилмоқда- ўзлари тушган тузоқдан қўрқиш ва оммавий равишда: “Биз эмас, буларнинг ҳаммаси Путин” деган қичқириқлар . Эмишки, улар Украинада доим тинчлик бўлиши учун курашган, Россия эса гўёки тўсатдан у ерга бостириб кирган.
Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливанга “Украинанинг Россияга таҳдид қилгани қанчалар абсурд” бўлиб туюлган. Яъни НАТОнинг ҳарбий техникалари, НАТО инструкторлари, Донбассда, 2014 йил 2 майдан буён Одессада тинч аҳолининг мунтазам ўлдирилиши, украинча неонацизм, ядровий қуролга эга бўлиш истаги таҳдидлари – ҳа, шундай, ҳаммаси тинчлик учун эди.
Худди шу “Бу биз эмас, барчаси Путин” мавзуси Британиянинг Guardian ва Американинг The New York Times газеталари, оммавий ва ўта интеллектуал нашрлар томонидан қизғин тарғиб қилинмоқда. Айтишларича, НАТОнинг шарққа қараб кенгайиши Россияга ҳеч қандай таҳдидлар туғдирмаган эмиш. Йўқ қилиш, мустамлакага айлантириш, умуман мамлактимизни вайрон қилишга мунтазам чақириқлар – биз буларга эътибор бермаслигимиз керак экан. Сатрлар орасидан Ғарб ўз мамлакатимизни ҳимоя қилишга бўлган суверен истагимиздан қанчалик ғазабланаётганини ўқишингиз мумкин. Бу уларга қандай зарба берди, барча олдиндан ёзилган сценарийларини бузди.
Путиннинг Украинага қурол етказиб бериш можарони кучайтирмоқда, уни маҳаллий даражадан глобал миқёсга ўтказмоқда, деб айблашига ҳеч қандай баҳона топа олишмади. Ғарб “тинчликпарварлари” шунчаки жим бўлиб қолишди.
Бетартиб ишончсиз баҳоналардан сўнг навбат классик ёндашувга ўтди: “Бизчи? Бизга нима учун?!” Президент Путиннинг стратегик қуроллар бўйича шартномани тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори Ғарб мулозимларининг руҳиятига оғир зарба берди. Улар Россия раҳбарининг хабарини яхши англашди. Улар учун бу қарор унинг нутқининг асосий мазмунига айланди.
Энтони Блинкен “Бу бўйича Россия нима қилишига АҚШ доим кўз-қулоқ бўлиб туриши”ни ваъда бериб Путиннинг қарорини “муваффақиятсиз ва масъулиятсиз” деб атади. Тўғри, давлат котиби бунинг учун уларда ҳеч қандай техник имконият йўқлигини айтиб ўтирмади. Ҳозирча АҚШ ўз прокси-украинлари билан Россияга қарши ошкора урушаётган экан ва ҳаттоки шаъма қилишяптики, уларга ядровий қуролни кўрсатишларида америкалик инспекторлар бизнинг мудофаа тизимимизда нималар бўлаётганини “диққат билан кузатиб бориш” қўлидан келмайди, уларни у ерга шунчаки киритишмайди.
Путиннинг агар америкаликлар шундай йўл тутса, ядровий синовларни қайта бошлаш ҳақидаги ваъдасини тезда ўзгартиришди ва Guardian томонидан “Россияга Украинада ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди”га айлантирилди.
Агар жамоавий Ғарб вакиллари ўзларини Россия мантиғини тушунмаётгандек кўрсатаётган бўлса, глобал жануб ва Шарқ мамлакатлари Путиннинг нутқида ҳамма нарсани тушунган.
Хитой оммавий ахборот воситалари Вашингтоннинг жаҳон гегемонлиги ҳақидаги даъволари чидаб бўлмас экани, кўпинча ўз раҳбариятини ҳаддан ташқари эҳтиёткорликда айблайдиган хитойлик ўқувчилар русларнинг қаҳрамонлигига очиқдан-очиқ ҳайрон бўлишларини ва Ғарбга қарши туришимизни Улуғ Ватан уруши билан қиёслашларини таъкидлашди.
Мустамлака ўтмишига эга бўлган ҳар қандай давлат Россия Президенти айтган сўзларини яхши тушунишади. Бутун дунё бўйлаб урушларни қўзғатиш, ўзгалар қони устида чайқовчилик қилиш, доимий ёлғон ва шафқатсиз эксплуатация – Ғарб қул савдогарлари ана шундай бойлик орттиришди, ўз “олтин миллиард”ларини қуришди. Аммо ҳозир кўз ўнгимизда миллиард қисқармоқда. Ва нафақат ўзини қутқариш, балки ҳеч бўлмаганда ўз қулашини секинлаштириш учун ягона имконият бу Россиянинг “стратегик мағлубияти” эди.
Агар Россия чидаб бера олмаса, талон-тарож қилиш учун кейинги навбатда Вашингтон ўз мавқеини яхшиламоқчи бўлган ҳар қандай давлат туриши мумкин. Албатта, бу қаторда Хитой биринчи ўринда туради ва хитойлик ўртоқлар изоҳларда бугунги кунда “Россия Ғарб гегемонлигига қарши курашда асосий роль ўйнайди” деб ҳақли равишда қайд этишмоқда.
Бироқ, Хитойдан ташқари, дунёдаги деярли ҳар қандай давлатни талон-тарож қилиш мумкин. Каттаю кичик, камбағал ёки бой - бу барча мамлакатларнинг манфаатларини бугун Россия ифодалайди. Биз том маънода ўзимиз ва ўша йигит учун курашяпмиз. Таслим бўлсак, Ғарб капиталининг назоратсиз гегемонлиги ўнлаб халқларнинг суверенитети, иқтисодиёти ва миллий ғурурини яксон қилади.
Кўпчиликда шундай таассурот пайдо бўляптики, оддий одамлар ҳозирги вазиятни – ўта хавфли ва айни пайтда сон-саноқсиз имкониятлар билан тўлиб-тошган – “сарой” мутахассислари, журналистлар, тарғиботчилардан кўра анча нозикроқ ва яхшироқ тушунади. Интернет оддий одамларнинг Путиннинг нутқи ҳақидаги мулоҳазаларига тўла. Уларда Россиянинг бугунги тарихий қарама-қаршиликдаги буюк ролини тушуниш, ҳурмат қилиш ва англаш бор.
Умуман олганда, Россия президенти жуда оддий нарсалар ҳақида гапирди. Ҳақиқий суверенитет ҳақида, мамлакатимизни жасорат билан ҳимоя қилиш ҳақида, Америка гегемонлиги харобаларида биргаликда қуришимиз мумкин бўлган янги, адолатли дунё ҳақида. Бу гапи билан Путин элитага эмас, балки бутун дунё бўйлаб миллиардлаб одамларга гапираётганига кўп сигнал берди. Ва бутун дунё Россия президентини эшитди.