Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 22 февралнинг асосий воқеалари

Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Новоселовское ва Харков вилоятининг Масютовка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 40 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари ва иккита пикапини йўқ қилди.
Красний-Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Стелмаховка, Невское ва ДХРнинг Ямполовка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК артиллерияси, ҳарбийлари ва техникасига зарба берди. Сутка давомида 135 ҳарбий хизматчилар, битта БМП, 4 та зирҳли жанговар машинаси, иккита "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси ва битта Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Донецк йўналишида Ҳаво-десант кучларининг "Тула" бўлинмалари, ҳужум авиацияси ва "Жанубий" қўшинлар гуруҳи артиллерияси ҳужум отрядларининг муваффақиятли ҳаракати давом этди. Ушбу йўналишда кунига душман йўқотишлари 250 нафар ҳарбий хизматчини, бешта зирҳли жанговар техникани, олтита техникани ва Д-20 гаубицасини ташкил этди.
ДХРнинг Катериновка қишлоғи яқинида УҚКнинг 68-пиёда егерлар бригадаси ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида "Восток" қўшинлари гуруҳи артиллерияси ДХРнинг Угледар ва Пречистовка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман бўлинмаларига кучли зарба берди. Натижада 65 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, битта БМП, 2та зирҳли жанговар машиналар, иккита пикап, Д-20 ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида артиллерияга қарши жанг пайтида иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди. Шунингдек, Херсон вилоятининг Антоновка ва Чернобаевка аҳоли пунктлари ҳудудларида 123 ва 126-ҳудудий мудофаа бригадаларининг ўқ-дорилар омборларига зарба берилди.
Ракета қўшинлари ва артиллерияси бир кунда УҚКнинг 113та ҳудудда жойлашган 84 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Доброволе аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 72-механизациялашган бригадаси қўмондонлик пункти зарбага учради.
ДХРнинг Мемрик аҳоли пункти ҳудудида чет эллик ёлланма аскарларнинг вақтинча жойлаштириладиган пунктига зарба берилди.
Суми шаҳри яқинида Россия Аэрокосмик кучлари Украина Қуролли Кучлари учун йирик калибрли миномётлар ва ўқ-дориларни ишлаб чиқариш ва таъмирлаш устахонасига зарба берди.
Ҳаво ҳужумидан ҳимоя кучлари кун давомида Херсон вилоятининг Антоновка, Краснореченское, Рубежное, Пшеничное, Кременная, Червонопоповка, Залиман, ДХРнинг Никольское, Харков вилоятининг Токаревка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 9та HIMARS (АҚШ) реактив тизими ракеталари ва 10та учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 386 та самолёт, 210 та вертолёт, 3213 та учувчисиз учиш аппарати, 405 та зенит-ракета комплекси, 7979 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1037 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 4179 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8494 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди..