ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Қирғиз Республикаси Ўзбекистон ва АҚШдан бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Мамлакатнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистон Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва ҳайвонлардан олинган маҳсулотларни олиб киришга қўйилган вақтинчалик чекловларни олиб ташлади.
Вақтинчалик чекловлар ўтган йилнинг сентябрь ойида киритилган эди.
Шунингдек, АҚШ, Қозоғистон, Россия, Ҳиндистон, Мўғулистон, Афғонистон маҳсулотларига киритилган чекловлар ҳам бекор қилинди.