Ўзгидромет 7 вилоятда қор кўчкиси хавфини эълон қилди

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. 24-26 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Шунингдек, 21-28 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
Наманган вилояти: Поп туманида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
Шунингдек, тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.