“Охирзамон музлиги” XXII асрдаёқ эриб кетиши мумкин – иқлимшунос

Келаси асрда океан сатҳининг кўтарилиши барча омиллар таъсирида 5 метрга етиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Ғарбий Антарктидадаги музликлар мажмуаси, жумладан, Туэйтса музлиги XXII асрдаёқ эриб, Жаҳон океани даражасини уч метрга кўтаради. Бу ҳақда иқлимшунос Алексей Кокорин РИА Новости агентлигига маълум қилди.
Аввалроқ “Nature” илмий журналида олимлар Ғарбий Антарктидадаги, ОАВда “Охирзамон музлиги” деб аталадиган Туэйтса музлиги сув ҳароратининг кўтарилиши туфайли тез эриётгани ҳақида мақола чоп этган эди. Агар у ва унинг яқинидаги музликлар эриб кетса, Жаҳон океанининг даражаси уч метрга кўтарилиши мумкин.
“Албатта, бу ХХI аср эмас. XXII асрда Ғарбий Антарктида музликларининг эриши, улар жуда кўп, Жаҳон океани даражасини уч метрга кўтариши мумкин”, - деди Кокорин.
Унинг сўзларига кўра, энг ёмон сценарий бўйича келаси асрда океан сатҳининг кўтарилиши барча омиллар таъсирида 5 метрга етиши мумкин.
Унинг таъкидлашича, агар барча мамлакатлар аср охиригача углерод нейтраллигига эришса, глобал исишни саноатдан олдинги даврга нисбатан 2-2,5 Цельсий даражасида тўхтатиш мумкин. Бу Жаҳон океани сатҳининг кўтарилиш тезлигини камайтиради.