https://sputniknews.uz/20230220/oxirzamon-muzligi-xxii-asrdayoq-erib-ketishi-mumkin--iqlimshunos--32388318.html
“Охирзамон музлиги” XXII асрдаёқ эриб кетиши мумкин – иқлимшунос
“Охирзамон музлиги” XXII асрдаёқ эриб кетиши мумкин – иқлимшунос
Sputnik Ўзбекистон
Келаси асрда океан сатҳининг кўтарилиши барча омиллар таъсирида 5 метрга етиши мумкин. 20.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-20T15:45+0500
2023-02-20T15:45+0500
2023-02-20T17:36+0500
дунёда
антарктида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0e/15783047_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_b0b97a15904aebb21b93b524dcc73927.jpg
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Ғарбий Антарктидадаги музликлар мажмуаси, жумладан, Туэйтса музлиги XXII асрдаёқ эриб, Жаҳон океани даражасини уч метрга кўтаради. Бу ҳақда иқлимшунос Алексей Кокорин РИА Новости агентлигига маълум қилди.Аввалроқ “Nature” илмий журналида олимлар Ғарбий Антарктидадаги, ОАВда “Охирзамон музлиги” деб аталадиган Туэйтса музлиги сув ҳароратининг кўтарилиши туфайли тез эриётгани ҳақида мақола чоп этган эди. Агар у ва унинг яқинидаги музликлар эриб кетса, Жаҳон океанининг даражаси уч метрга кўтарилиши мумкин.Унинг сўзларига кўра, энг ёмон сценарий бўйича келаси асрда океан сатҳининг кўтарилиши барча омиллар таъсирида 5 метрга етиши мумкин.Унинг таъкидлашича, агар барча мамлакатлар аср охиригача углерод нейтраллигига эришса, глобал исишни саноатдан олдинги даврга нисбатан 2-2,5 Цельсий даражасида тўхтатиш мумкин. Бу Жаҳон океани сатҳининг кўтарилиш тезлигини камайтиради.
антарктида
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0e/15783047_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_22facac9bbd22a66a6a82a86e653f4c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, антарктида
“Охирзамон музлиги” XXII асрдаёқ эриб кетиши мумкин – иқлимшунос
15:45 20.02.2023 (янгиланди: 17:36 20.02.2023) Келаси асрда океан сатҳининг кўтарилиши барча омиллар таъсирида 5 метрга етиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Ғарбий Антарктидадаги музликлар мажмуаси, жумладан, Туэйтса музлиги XXII асрдаёқ эриб, Жаҳон океани даражасини уч метрга кўтаради. Бу ҳақда иқлимшунос Алексей Кокорин РИА Новости агентлигига
маълум қилди. Аввалроқ “Nature” илмий журналида олимлар Ғарбий Антарктидадаги, ОАВда “Охирзамон музлиги” деб аталадиган Туэйтса музлиги сув ҳароратининг кўтарилиши туфайли тез эриётгани ҳақида мақола чоп этган эди. Агар у ва унинг яқинидаги музликлар эриб кетса, Жаҳон океанининг даражаси уч метрга кўтарилиши мумкин.
“Албатта, бу ХХI аср эмас. XXII асрда Ғарбий Антарктида музликларининг эриши, улар жуда кўп, Жаҳон океани даражасини уч метрга кўтариши мумкин”, - деди Кокорин.
Унинг сўзларига кўра, энг ёмон сценарий бўйича келаси асрда океан сатҳининг кўтарилиши барча омиллар таъсирида 5 метрга етиши мумкин.
Унинг таъкидлашича, агар барча мамлакатлар аср охиригача углерод нейтраллигига эришса, глобал исишни саноатдан олдинги даврга нисбатан 2-2,5 Цельсий даражасида тўхтатиш мумкин. Бу Жаҳон океани сатҳининг кўтарилиш тезлигини камайтиради.