ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатни урушга етакламоқда. Бу ҳақда сиёсатчи ва собиқ Европарламент депутати Флориан Филиппо маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Макрон бугун кечқурун Украина ҳақида: “Биз узоқ давом этадиган можарога тайёрмиз!” деди ва у французларнинг фикрини сўрадими?! Албатта, йўқ! Агар биз уни тўхтатмасак, бу америкага бўйсинувчи қирғий одам бизни урушга олиб боради!", дея ёзади у Twitter – саҳифасида.
Аввалроқ Франция президенти ҳозир Украина бўйича Россия билан музокаралар ўтказиш вақти эмаслигини айтганди.