Эммануэл Макрон Францияни урушга етакламоқда – француз сиёсатчиси

© Sputnik / Алексей НикольскийПрезидент Франции Эммануэль Макрон
Президент Франции Эммануэль Макрон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2023
Oбуна бўлиш
Флориан Филиппо: Агар биз уни тўхтатмасак, у бизни урушга етаклайди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатни урушга етакламоқда. Бу ҳақда сиёсатчи ва собиқ Европарламент депутати Флориан Филиппо маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

“Макрон бугун кечқурун Украина ҳақида: “Биз узоқ давом этадиган можарога тайёрмиз!” деди ва у французларнинг фикрини сўрадими?! Албатта, йўқ! Агар биз уни тўхтатмасак, бу америкага бўйсинувчи қирғий одам бизни урушга олиб боради!", дея ёзади у Twitter – саҳифасида.

Аввалроқ Франция президенти ҳозир Украина бўйича Россия билан музокаралар ўтказиш вақти эмаслигини айтганди.
Янгиликлар лентаси
0