ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Зойир Мирзаев Россиянинг “Татнефт” компанияси билан Тошкент вилоятида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини кўпайтириш масаласини кўриб чиқди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Россиянинг “Татнефт” ОТАЖ бош директори Наил Маганов билан учрашди.
© пресс-служба хокимията Ташкентской области
Мулоқотда ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудуднинг инвестиция жабҳаларида геологик қидирув ишларини олиб бориш, Тошкент вилоятида “Татнефт” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
© пресс-служба хокимията Ташкентской области
Учрашувда Зойир Мирзаев нефт соҳасида тажриба алмашиш ва кўзда тутилган лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.
Шунингдек, “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖда фаолият олиб бораётган мутахассислар малакасини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Маълумот учун, “Татнефт” ОТАЖ ёқилғи-энергетика соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мамлакатдаги компанияларнинг муҳим шерикларидан ҳисобланади.