https://sputniknews.uz/20230217/zoyir-mirzaev-tatneft-bilan-zapravkalar-tarmogini-kengaytirish-boyicha-fikr-almashdi-32324608.html
Зойир Мирзаев “Татнефт” билан “заправкалар” тармоғини кенгайтириш бўйича фикр алмашди
Зойир Мирзаев “Татнефт” билан “заправкалар” тармоғини кенгайтириш бўйича фикр алмашди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Россиянинг “Татнефт” ОТАЖ бош директори Наил Маганов билан учрашди. 17.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-17T13:15+0500
2023-02-17T13:15+0500
2023-04-05T18:43+0500
иқтисод
ўзбекистон
зойир мирзаев
заправка
тошкент вилояти
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/11/32324211_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_0031ebe3e232d97cec71e7b15a710556.jpg
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Зойир Мирзаев Россиянинг “Татнефт” компанияси билан Тошкент вилоятида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини кўпайтириш масаласини кўриб чиқди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Россиянинг “Татнефт” ОТАЖ бош директори Наил Маганов билан учрашди.Мулоқотда ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудуднинг инвестиция жабҳаларида геологик қидирув ишларини олиб бориш, Тошкент вилоятида “Татнефт” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.Учрашувда Зойир Мирзаев нефт соҳасида тажриба алмашиш ва кўзда тутилган лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.Шунингдек, “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖда фаолият олиб бораётган мутахассислар малакасини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.Маълумот учун, “Татнефт” ОТАЖ ёқилғи-энергетика соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мамлакатдаги компанияларнинг муҳим шерикларидан ҳисобланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/11/32324211_67:0:1204:853_1920x0_80_0_0_87f71525a1e5bbb9effeff3b50e4bfb3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, зойир мирзаев, заправка, тошкент вилояти, россия
иқтисод, ўзбекистон, зойир мирзаев, заправка, тошкент вилояти, россия
Зойир Мирзаев “Татнефт” билан “заправкалар” тармоғини кенгайтириш бўйича фикр алмашди
13:15 17.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Россиянинг “Татнефт” ОТАЖ бош директори Наил Маганов билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Зойир Мирзаев Россиянинг “Татнефт” компанияси билан Тошкент вилоятида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини кўпайтириш масаласини кўриб чиқди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати
хабар берди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Россиянинг “Татнефт” ОТАЖ бош директори Наил Маганов билан учрашди.
Мулоқотда ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудуднинг инвестиция жабҳаларида геологик қидирув ишларини олиб бориш, Тошкент вилоятида “Татнефт” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Зойир Мирзаев нефт соҳасида тажриба алмашиш ва кўзда тутилган лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.
Шунингдек, “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖда фаолият олиб бораётган мутахассислар малакасини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Маълумот учун, “Татнефт” ОТАЖ ёқилғи-энергетика соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мамлакатдаги компанияларнинг муҳим шерикларидан ҳисобланади.