Шавкат Мирзиёев бухоролик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди – фото

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги Работиқалмоқ маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёев бухоролик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги Работиқалмоқ маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Давлат раҳбари маҳалладаги шароитларни кўздан кечирди ва шу ерлик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с жизнью махалли Работикалмок в Бухарском районе.
Қайд этилишича, бу ерда 9 мингдан зиёд аҳоли яшайди.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с жизнью махалли Работикалмок в Бухарском районе.
Маҳаллада илгари фойдаланилмай ётган майдонда тикувчилик корхонаси барпо этилди. 30 дан ортиқ хотин-қиз ўз маҳалласида ишли бўлди. Яқинда иш бошлаганига қарамай, корхона 100 мингта трикотаж маҳсулотлари учун буюртма олган.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с жизнью махалли Работикалмок в Бухарском районе.
Президент мазкур корхона фаолияти билан танишиб, ишчилар билан суҳбатлашди.
“Агар ҳокимлик ва ташкилотлар шароит яратиб беролса, ҳар бир оила ўзини эплаб кетолса, мақсадимга эришган бўламан. Шунда катта оиламиз - давлатимиз ҳам мустаҳкам бўлади”, - деди президент.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с жизнью махалли Работикалмок в Бухарском районе.
Шу ерда вилоятдаги тадбиркор аёлларнинг ҳунармандчилик маҳсулотларидан намуналар намойиш этилди. Президент уларнинг бу борадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Работиқалмоқ маҳалласида яна 10 дан ортиқ савдо ва сервис шохобчалари, Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш маркази ҳам бор. Аҳолининг бўш вақти мазмунли ўтиши учун “Отахонлар чойхонаси”, кутубхона, спорт майдончаси, ҳаммом ва хиёбонлар ташкил этилган.