https://sputniknews.uz/20230217/shavkat-mirziyoev-buxorolik-baxtiyor-polatov-xonadonida-mehmon-boldi--foto-32337619.html
Шавкат Мирзиёев бухоролик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди – фото
Шавкат Мирзиёев бухоролик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди – фото
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги Работиқалмоқ маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. 17.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-17T16:13+0500
2023-02-17T16:13+0500
2023-02-17T16:13+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
бухоро
уй
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/11/32334162_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_818994f4c4a8afa168a310fbbd605030.jpg
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёев бухоролик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги Работиқалмоқ маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Давлат раҳбари маҳалладаги шароитларни кўздан кечирди ва шу ерлик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди.Қайд этилишича, бу ерда 9 мингдан зиёд аҳоли яшайди.Маҳаллада илгари фойдаланилмай ётган майдонда тикувчилик корхонаси барпо этилди. 30 дан ортиқ хотин-қиз ўз маҳалласида ишли бўлди. Яқинда иш бошлаганига қарамай, корхона 100 мингта трикотаж маҳсулотлари учун буюртма олган.Президент мазкур корхона фаолияти билан танишиб, ишчилар билан суҳбатлашди.Шу ерда вилоятдаги тадбиркор аёлларнинг ҳунармандчилик маҳсулотларидан намуналар намойиш этилди. Президент уларнинг бу борадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.Работиқалмоқ маҳалласида яна 10 дан ортиқ савдо ва сервис шохобчалари, Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш маркази ҳам бор. Аҳолининг бўш вақти мазмунли ўтиши учун “Отахонлар чойхонаси”, кутубхона, спорт майдончаси, ҳаммом ва хиёбонлар ташкил этилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/11/32334162_0:0:1137:853_1920x0_80_0_0_5303ad955863e89e2dae19b25cd74fc8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, бухоро, уй
сиёсат, шавкат мирзиёев, бухоро, уй
Шавкат Мирзиёев бухоролик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди – фото
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги Работиқалмоқ маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёев бухоролик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги Работиқалмоқ маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Давлат раҳбари маҳалладаги шароитларни кўздан кечирди ва шу ерлик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди.
Қайд этилишича, бу ерда 9 мингдан зиёд аҳоли яшайди.
Маҳаллада илгари фойдаланилмай ётган майдонда тикувчилик корхонаси барпо этилди. 30 дан ортиқ хотин-қиз ўз маҳалласида ишли бўлди. Яқинда иш бошлаганига қарамай, корхона 100 мингта трикотаж маҳсулотлари учун буюртма олган.
Президент мазкур корхона фаолияти билан танишиб, ишчилар билан суҳбатлашди.
“Агар ҳокимлик ва ташкилотлар шароит яратиб беролса, ҳар бир оила ўзини эплаб кетолса, мақсадимга эришган бўламан. Шунда катта оиламиз - давлатимиз ҳам мустаҳкам бўлади”, - деди президент.
Шу ерда вилоятдаги тадбиркор аёлларнинг ҳунармандчилик маҳсулотларидан намуналар намойиш этилди. Президент уларнинг бу борадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Работиқалмоқ маҳалласида яна 10 дан ортиқ савдо ва сервис шохобчалари, Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш маркази ҳам бор. Аҳолининг бўш вақти мазмунли ўтиши учун “Отахонлар чойхонаси”, кутубхона, спорт майдончаси, ҳаммом ва хиёбонлар ташкил этилган.