ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистонга авиачипталар нархи қиммат бўлсада, туристлар сони тобора ошиб бормоқда. Бу ҳақда Россия Туроператорлари ассоциацияси (АТОР) таҳлилчилари маълум қилишди, дея хабар берди РИА Новости.
Бозор иштирокчиларининг айтишича, 2023 йилда Ўзбекистонга саёҳат қилишга қизиқиш ўтган йилга нисбатан 10, ҳатто 20 фоизга ошган.
Мамлакат доимий равишда яқин хорижда энг кўп талабга эга учликка киради. Саёҳатчиларни авиачипталарнинг нисбатан юқори нархи ҳам тўхтата олмаяпти.
Демак, май ойи байрамларига ташриф буюрувчилар маҳаллий ёки Utair компаниясига тегишли самолётлар учун чипта нархларини икки томонга 35 минг рубль ( 5,5 млн сўмдан юқори), "Аэрофлот" компаниясида эса 40 минг рублдан (6 млн сўмдан юқори) сотиб олишлари мумкин.
Одатда меҳмонлар мамлакатда бир ҳафтага келиб, Тошкент, Бухоро ва Самарқандга ташриф буюришади.
Йил давомида Ўзбекистонга саёҳатлар тахминан ўн фоизга қимматлашган. Бунинг асосий сабаби– доллар курсининг рублга нисбатан ўсиши.
Қайд этилишича, саёҳат қилишни дам олиш кунига белгиламаслик йўли билангина, пулни сезиларли даражада тежаб қолиш мумкин.
Шундай қилиб, март ойининг ўрталарида экскурсия ҳафтаси икки киши учун 90 минг рубль (чипталарсиз) ва 29 апрелда беш кеча учун - 190 минг рублни ташкил қилади. Бироқ, рейс тур нархига киритилган.