ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди. Фақат республика жануби-шарқий ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади.
Якшанба куни барча ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларга туман тушиши кузатилади.
Ҳаво ҳарорати кечаси +0-5 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда -2 даража совуқгача бўлади. Кундуз куни эса ҳаво +7-12 даражагача исийди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 17-18 февраль кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда дам олиш кунлари қор кўчиши хавфи сақланиб туради. Қор беқарор ҳолатда бўлади.