Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

Пойтахтда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +7-9 даража илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, шимолда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, эрталаб Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +5-10 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +7-9 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +3 даража совуқ, +2 даража илиқ бўлади.