Бу қизиқ

Бир ёшгача бўлган болаларга қандай озиқ-овқатларни бериб бўлмайди?

Олти ойгача бўлган гўдакларга қандай озиқ-овқатлар берилмаслиги ҳақида материалимизда ўқинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Олти ойгача бўлган гўдаклар учун энг яхши ва мақбул таом — бу она сути. Қўшимча овқатларни эса айни шу даврдан бошлаб болажонлар рационига киритиш мақсадга мувофиқ.
Қўшимча овқатлар ёғсиз ва яхшилаб эзилган мева, гўшт, сабзавот пюрелари, пишлоқ ва ёгуртлар бўлиши мумкин.
Бу даврда қуйидаги озиқ-овқатлар кичкинтойларга берилмаслиги керак:
асал ва асал қўшилган маҳсулотлар, шу жумладан, пишириқлар (таркибида ботулизмни келтириб чиқарувчи споралар бўлиши мумкин);
сигир сути (ичакда қон кетиш эҳтимолини юзага келтиради, қолаверса, қийин ҳазм бўлади);
овқатдан заҳарланиш хавфи бўлган овқатлар (хом ёки чала пиширилган гўшт);
пишириш ёки қайнатиш жараёнида сариғи қотмаган тухум;
пастеризацияланмаган сут маҳсулотлари;
ўрмон қўзиқоринлари.
Шунингдек, конфетлар, сақич, қаттиқ печенье ва қотирилган нон бўлаклари ҳамда таркибида кофеин моддаси мавжуд ичимликлар, шу жумладан чой ҳам мумкин эмас. Уларни икки ёшгача бермаслик зарур.